JDPI Institut kengashi

Кенгаш котиби: Сувонкулов Алишер                  Зайирович

 Қабул вақти: Ҳар куни (0900-1600)

Телефон: (+998 91) 592-80-56

 Email: jspi_info@umail.uz

Институт Кенгаши (бундан кейин – Кенгаш) институтнинг доимий фаолият юритувчи олий коллегиал органи ҳисобланади.

Кенгаш Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарор, фармон ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ҳайъат қарорлари ва буйруқлари, Олий таълим тўғрисидаги Низом, Жиззах давлат педагогика институти Устави ва Кенгаш Низоми асосида фаолият юритади.

                             КЕНГАШ  ВАКОЛАТЛАРИ ВА АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ

 

Кенгаш Жиззах давлат педагогика институти фаолиятига  оид асосий йуналишлар бўйича иш олиб боради. Жумладан:

– таълим тизимининг барча соҳалари учун малакали педагог кадрларни тайёрлаш бўйича ўқув, методик, илмий ва бошқа фаолиятни самарали ташкил этиш;

– шахснинг интеллектуал, маданий ва маънавий-ахлокий эҳтиёжларини педагогик таълим олиш орқали қондириш, давлат ва жамиятнинг олий педагогик маълумотли, малакали мутахассислар ва олий малакали илмий-педагогик кадрларга бўлган эҳтиёжини қондириш;

– илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш, фундаментал ва илмий тадқиқотларни амалга ошириш;

– институтда  норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, давлат дастурлари, йиллик режалар ва ОЎМТВ ҳайъати қарорлари ва буйруқларининг бажарилиши;

– ижро интизомини мустаҳкамлаш, лавозим (хизмат) вазифаларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлашда институт раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш;

– педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;

– маънавий-маърифий, ўқув-услубий, тарбия ва илмий тадқиқот ишларига оид тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

– ректор, проректорлар, факультет деканлари, кафедра мудирлари, бўлим бошлиқларининг институт зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш юзасидан ҳисоботларини эшитиш;

– проректорлар, институт бўлимлари, факультетлари ва кафедралари фаолияти тартиби ваколатларини кўриб чиқиш;

– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 февралдаги 20-сонли Қарори ва «Олий таьлим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисида»ги Низомга мувофик вакант лавозимларга танловларда номзодларни кўриб чиқиш;

– Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясига профессор, доцент илмий унвонига тавсия қилиш каби масалаларни ҳал қилади.

Кенгаш институт ваколатига тааллуқли, унинг ҳаёти билан боғлиқ   бўлган коллегиал муҳокама талаб қилинадиган бошқа масалалар.

 

                                                     КЕНГАШ ТАРКИБИ

 

Ректор, проректорлар, факультет деканлари лавозимига кўра Кенгаш таркибига киради.

Кенгашга сайланадиган  аъзолар сони ректор буйруғи билан белгиланади ва улар кафедра мудирлари, таркибий бўлинма раҳбарлари, профессор-ўқитувчилар орасидан сайланади.

Кенгаш таркибига бошқа манфаатдор идоралар вакиллари, узлуксиз таълим тизими муаммолари билан шуғулланадиган таниқли олим ва мутахассислар киритилиши мумкин.