Diqqat E’lon!!!

Жиззах давлат педагогика институти талабалари диққатига!!!
Азиз талабалар, Сизларга шуни маълум қиламизки, 11- январдан институтда 1,2,3,4 курс талабалари аънанавий дарсларни бошлаш бўйича кўрсатма берилди.
Ўтказилган сўров натижалари ва кўпчилик ота оналар эътирози, талабалар таклифларини инобатга олган Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг кўрсатмасига кўра 2021 йил 11- январдан барча курсларда ўқув жараёни аънанавий шаклда давом этади. (1,2,3,4 курслар) Ушбу кўрсатма таълим сифатини ошишига, таълим- тарбия жараёнининг тизимли равишда олиб борилишига хизмат қилади.
Институтнинг барча курсдаги талабалари учун аънанавий таълим шаклдаги ўқув жараёни санитария-эпидемиологик қоидаларга қатъий амал қилган ҳолда ташкил этилади.