Rus tili va adabiyoti o‘qitish metodikasi

Кафедра 1976 йилда ташкил топган. Кафедра рус тили ва адабиёт мутахассислари тайёрлаш бўйича база хисобланади. Шу йиллар давомида кафедрани доцентлар В.Т.Смоляков, В.И.Прежевозинский, Д.Д.Ходжиметовалар бошқарган. Кафедрада 3 нафар фан доктори, 12 нафар фан номзоди, доцентлар тайёрланган.

Кафедра мутахассислик кафедраси ҳисобланиб 5111300 – Она тили ва адабиёти (рус тили ва адабиёти) ва 5111300 – рус тили ва адабиёти (рус тили ва адабиёти ўзга тилли гуруҳларда) йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрлайди. 2001 йилда хорижий тиллар факультети қошидаги 4 та кафедра – рус тили ва умумий тилшунослик кафедраси, рус ва хорижий адабиёт кафедраси, рус тили ва адабиётини ўқитиш методикаси кафедраси, факультетлараро рус тилини ўқитиш кафедралари бирлаштирилиб рус тили ва ҳорижий адабиёт кафедраси ташкил этилди. 2015 йилда рус тили ва адабиёти кафедраси ва чет тилларни ўқитиш методикаси кафедраси бирлаштирилиб рус тили ва адабиётини ўқитиш методикаси кафедраси ташкил этилди.

Кафедрага филология фанлари доктори З.Д.Пардаева раҳбарлик қилмоқда. Ҳозирда кафедрада 2 нафар фан доктори, 5 нафар фан номзодлари, доцентлар, 4 нафар катта ўқитувчи ва 15 нафар ўқитувчи ишлаб келмоқда.

Кафедра аъзолари ўзларининг педагогик, ўқув-услубий ва илмий фаолиятларини Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”, Давлат таълим стандартлари асосида олиб борилмоқда. Ўқув жараёни 5111300 – Она тили ва адабиёти (рус тили ва адабиёти) ва 5111300 – рус тили ва адабиёти (рус тили ва адабиёти ўзга тилли гуруҳларда) ўқув режаси биноан янги инновацион педагогик технологиялар асосида олиб борилмоқда. 2015-2016 ўқув йилидан кафедра фанлари бўйича модуль таълим тизимига 100% ўтказиш бўйича иш олиб борилмоқда.

Кафедра аъзолари томонидан 6 та монография, 5 та ўқув қўлланма, 10 та услубий ишланма, 300 дан ортиқ илмий ва илмий-услубий мақолалар чоп этилди. Кафедранинг профессор-ўқитувчилари республика ва халқаро миқёсидаги илмий-назарий конференцияларда иштирок этиб, 40 дан зиёд илмий мақолалар нашр эттирганлар.

Филология фанлари доктори З.Д.Пардаева Тошкент Давлат Шарқшунослик институти, Ўзбекистон Давлат Жахон тиллар университети, Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги 16.07.2013 Fil. 09.01 рақамли фан доктори илмий даражасини берувчи Илмий кенгаш аъзоси, шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги хузуридаги Республика таълим марказининг ўзбек мактаблари учун рус тили ва адабиёт фанидан мактаб дарсликлари яратиш бўйича эксперт хисобланади.

Доцент Д.Д.Ходжиметова МДҲ давлатлари олий ўқув юртлари учун рус тили ва адабиётидан янги авлод дарсликлари яратиш бўйича, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги хузуридаги Республика таълим марказининг рус мактаблари учун рус тили ва адабиёт фанидан мактаб дарсликлари яратиш бўйича эксперт хисобланади.

Кафедра аъзолари рус тили ва адабиётининг тараққиёт тамойиллари ва таълим жараёнига инновацион технологияларни тадбиқ этиш масалалари бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб боришмоқда.

Кафедра қошида “Адабиётшунослик”, “Тилшунослик” тўгараклари, “Пегас” ижодкор ёшлар клуби, “Дебют” ўқув-услубий клуби ва “Иқтидорли талабалар маркази” фаолият олиб бормоқда.

Кафедра қошида 2009 йилдан бошлаб “Иқтидор” илмий-публицистик, бадиий алманахи чоп этилмоқда.

КАФЕДРАНИНГ ЭЛЕКТРОН МАНЗИЛИ filolog.rus76@ yandex.ru

Кафедранинг илмий йўналиши – Рус тили ва адабиётининг тараққиёт тамойиллари.

Кафедранинг услубий йўналиши– Рус тили ва адабиётини фан ва ишлаб чиқариш билан алоқадорлиги.

Кафедранинг маънавий-ташкилий иш йўналиши – юксак маънавиятли ва малакали мутахассислар тайёрлаш.

Кафедранинг инновацион тадқиқотлар йўналиши – таълим жараёнига инновацион технологияларни тадбиқ этиш масалалари

КАФЕДРА СТРУКТУРАСИ

Кафедра мудири Ф.ф.д, Пардаева З.Ж.

Кафедра фаолияти

Масъуллар

Илмий ишлар

ўқит. Каримов Н.М.

Услубий ишлар

к.ўқит.Калназарова Г.С.

Кенгайтирилган методик семинари

Ф.ф.д. Пардаева З.Ж.

Кафедранинг илмий семинари

доц. Ходжиметова Д.Д.

Маънавий –маърифий ва ташкилий ишлар

ўқит. Зоирова Ф.Ў.

Қарорлар ижроси

ўқит. Шукурова Ф.Х.

Литературовед” тўгараги

Ўқит. Очилдиева Д.Ш.

Лингвист”

Ўқит. Абдулаҳадова Ш.Р.

Пегас”

Ўқит. Бабаева А.А.

Дебют”

Кат.ўқит. Қосимова Ф.С.

Иқтидорли талабалар Маркази

ўқит. Шукурова Ф.Х.

Кафедра ҳамкорлик алоқалари

доц. Пирназаров У.П.

Кафедра фаолиятининг мониторингини олиб бориш

катта ўқитувчи Қосимова Ф.С.

Рус тили ва адабиётини ўқитиш методикаси кафедрасининг 2015-2016 ўқув йилига мўлжалланган ўқув, илмий-методик, илмий-тадқиқот, ташкилий-методик, маънавий-аҳлоқий ва тарбиявий ишлар юкламаси

Иш турлари

Соат

1

Ўқув ишлари

21496

2

Илмий-методик ишлари

2592

3

Илмий-тадқиқот ишлари

4950

4

Ташкилий-методик ишлари

2457

5

Маънавий-аҳлоқий ва тарбияаий ишлар

3540

ЖАМИ:

35035

ЎҚУВ СОАТЛАРИНИНГ МИҚДОРИ

Жами соат: 21496 соат

Шундан:

Маъруза – 2252 соат

Амалий – 9786 соат

Семинар – 1660 соат

Лаборатория – 868 соат

Курс иши – 591 соат

БМИ 2075 соат

Ўқув амалиёти – 432 соат

Педагогик амалиёт – 1036 соат

Рейтинг – 2796 соат

Штат – 22,75

КАФЕДРА ФАНЛАРИ

1 блокда – 1

3 блокда – 15

4 блок да– 6

5 блокда – 4

КАФЕДРАНИНГ ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ

Кафедра Ўзбекистон Республикаси ФА қошидаги А.Навоий номидаги тил ва адабиёт институти, Жаҳон тиллари университети, Низомий номидаги ТошДПУ, Тошкент Давлат Шарқшунослик институти, Навоий номидаги CамДУ, Навоий Давлат педагогика институти билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган.

Кафедра аъзолари вилоят касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлари билан хамкорликда, шартнома асосида илмий, услубий, ўқув ва маънавий, тарбиявий, ташкилий ишларда ҳамкорлик ўрнатган.

Сайилжойи” академик лицейида кафедра ўз филиалини ташкил этган.

Кафедранинг жамоатчиликдаги мудири этиб доц. У.П.Пирназаров тайинланган.

Кафедранинг инновацион гуруҳи Жиззах туман №16-мактаби, “Сайилжойи” академик лицейи ва Жиззах педагогика коллежи билан ҳамкорлик шартномаси асосида иш олиб боради.

ИҚТИДОРЛИ ТАЛАБАЛАР БИЛАН ИШЛАШ

Мақсади: Иқтидорли талабаларнинг илмий-ижодий қобилиятларини ривожланитириш

Вазифаси: Иқтидорли талабаларни аниқлаш, улар билан мақсадли ишларни олиб бориш

Йўналиши:а)Иқтидорли талабаларнинг илмий лойиҳалар устида ишлашга жалб этиш ва мақолаларини чоп этиш;

б)ижтимоий фаоллигини оширишга йўналтирилган мастер-класслар, кеча ва учрашувлар ўтказиш;

с) Долзарб мавзуларда давра суҳбатлари, семинар тренинг ва маънавий маърифий тадбирлар ўтказиш.

Усуллари: Моделлаштириш, рағбатлантириш, анализ ва синтез, ижтимоий таъсир ва ибрат кўрсатиш.

Ko'rishlar soni(345)