ТАРИХ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ КАФЕДРАСИ ТАРИХИ

Тарих ўқитиш методикаси кафедраси А.Қодирий номли Жиззах Давлат Педагогика Институти (Жиззах ДПИ) тарих факультетида йирик илмий салоҳиятга эга бўлган жамоалардан ҳисобланиб, мазкур кафедра 1991 йилда “Ўзбекистон тарихи” кафедраси сифатида ташкил топган.

Кафедрага 2013 йил июнь ойидан фалсафа фанлари номзоди, доц.А.Аманлаев раҳбарлик қилмоқда.

Ҳозирда институт ректорининг буйруғи билан Умумий тарих кафедраси билан Ўзбекистон тарихи кафедраси қўшилиб, Тарих ўқитиш методикаси кафедраси деб юритилмоқда. Кафедрада жами 28 та ходим бўлиб, 1 та профессор, 5 та доцент, 5 та катта ўқитувчи, 15 та ўқитувчи, 1та кабинет мудири ва 1 та лобарант фаолият олиб боради.

Улар қуйидагилардир:

1.доц.А.Аманлаев -кафедра мудири

2.проф.Ф.Ахмедшина -профессор

3.доц.Р.Нурқулова -доцент

4.доц.А.Холмуродов -доцент

5.доц.М.Пардаев -доцент

6.доц.А.Пардаев -доцент

7.доц.Б.Миркомилов -доцент

8.ўқ.А.Алимов

9.катта ўқ.А.Валиев -катта ўқитувчи

10.ўқ.Ф.Тошбоев -катта ўқитувчи

11.ўқ.Г.Раззоқова -катта ўқитувчи

12.ўқ.Анвар Мажидов

13.ўқ.Р.Ярматов -катта ўқитувчи

14.ўқ.Акбар Мажидов

15.ўқ.Ж..Ғофуров

16.ўқ.Абдурасулова Д

17.ўқ.А.Эшмуҳаматов

18.ўқ.Ғ.Ҳамроев

19.ўқ. Д.Эшбекова -катта ўқитувчи

20.ўқ. Г.Мўминова

21.ўқ. Ф.Акчаев

22.ўқ. З.Холбоев

23.ўқ. У.Тўпчиев

24.ўқ.Г.Тиловова

25.ўқ.Б.Носиров

26.ўқ.Д.Холмуродов

27.Хўжабекова Зулфия -кабинет мудири

28.Ахмедова Дилафруз -лобарант

Кафедранинг бош мавзуси “Тарих таьлимида инновацион технологиялар” бўлиб, бош мавзуси бўйича проф-ўқитувчилар қуйидаги илмий ишларни олиб бормоқдалар:

1.Пардаев М.Ҳ. “Жиззах воҳасида илк шаҳар маданиятини пайдо бўлиши ва тараққиёт босқичлари” докторлик диссертацияси устида иш олиб бормоқда.

2.Пардаев А.Ҳ. “Жиззах воҳаси Туркистон гинерал губернаторлиги даврида (сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаёт)” мавзуси бўйича докторлик диссертацияси устида изланишлар олиб бормоқда.

3.Раззоқова Г. “Хоразм халфачилиги Ўзбекистон маданияти тизимида” мавзусидаги докторлик диссертацияси устида иш олиб бормоқда. (Илмий раҳбар: Ўзбекистон Миллий Давлат консерваториясининг ректори профессор О.Ибрагимов.)

4.Ғофуров Ж. “Жиззах воҳаси илк ўрта асрларда қишлоқ маконлари археологияси” мавзуси бўйича докторлик диссертацияси устида изланишлар олиб бормоқда. (Илмий раҳбар: ЎзФА Археология илмий текшириш институти директор муовини т.ф.н.Пардаев М.Ҳ.)

5.Тошбоев Ф. “Уструшона кўчманчи чорвадор халқларининг антик даврдаги маданияти ва ижтимоий сиёсий ҳаёти” мавзусидаги докторлик диссертацияси юзасидан изланишлар олиб бормоқда. (Илмий раҳбар: ЎзФА Археология илмий текшириш институти директор муовини т.ф.н.Пардаев М.Ҳ.)

6.Мажидов А.С. “Чор Россияси мустамлакачилиги тизими даврида Сирдарё вилояти: сиёсат, иқтисод, маданият ва ижтимоий жараёнлар (1867-1917 йй.)”

7.Ярматов Р. “Педагог кадрларни тайёрлаш жараёнида бўлажак ўқитувчи шахсини тарбиялаш ва ривожлантириш” мавзусидаги докторлик диссертацияси устида иш олиб бормоқда.

8.Валиев А. “Социальная защита населения Узбекистана в условиях независимости» (1991-2011 гг) мавзусидаги докторлик диссертацияси устида иш олиб бормоқда.

9.Эшбекова Д. “1917-1924 йилларда Туркистон матбуоти: шаклланиши ва муаммолари” мавзусидаги докторлик диссертацияси устида изланишлар олиб бориш. (Илмий раҳбар: т.ф.д.С.Б.Шодмонова.)

10.Холбоев З. “Уструшонанинг антик ва урта асрлардаги мудофаа деворлари (археологик манбалар асосида)” мавзуси бўйича докторлик диссертацияси устида изланишлар олиб бормоқда. (Илмий раҳбар: ЎзФА Санъатшунослик илмий текшириш институти директори, т.ф.н.Ш.Пидаев.)

11.Ахчаев Ф. “Жиззах воҳаси қадамжолари ва зиёратгоҳлари” (этносоциологик тадқиқот) мавзусидаги докторлик диссертацияси юзасидан изланишлар олиб бормоқда. (Илмий раҳбар: ЎзФА тарих институти этнология бўлими мудири т.ф.д. проф. Аширов А.А)

Кафедра проф-ўқитувчилари қуйидаги фанлардан дарс бериб келмоқдалар:

  1. Қадимги дунё тарихи

  2. Янги тарих

  3. Энг янги тарих

  4. Ўрта асрлар тарихи

  5. Тарих ўқитиш методикаси

  6. Марказий Осиё тарихи

  7. Осиё Африка мамлакатлари энг янги тарихи

  8. Буюк географик кашфиётлар

  9. Тарих шахс ва жамият ўқитиш методикаси

  10. Тарих фани методологияси

  11. Тарихшунослик

  12. Ўзбекистон тарихи

  13. Ёрдамчи тарих

  14. Музейшунослик

  15. Археология

  16. Манбашунослик

  17. Тарихий ўлкашунослик

  18. Этнология

  19. Архившунослик

  20. Ўзбек давлатчилиги тарихи

  21. Тарих фанини ўқитишда инновацион технологиялар

  22. Тарих фанини лойиҳалаш

Мазкур фанлар бўйича кафедра профессор – ўқитувчилари томонидан ишчи дастурлар, маъруза матнлари, электрон дарсликлар, фанлар бўйича стендлар, кўргазмали қуроллар, янги педагогик технология тизимлари асосида мажмуа ҳолатига келтирилган. Ушбу фанларнинг барчасидан ўқув-услубий мажмуаларнинг қоғоз ва электрон варианти институт АРМига топширилган. Барча предметлар дарсликлар, услубий тавсияномалар, қўшимча адабиётлар билан етарли даражада таъминланган. Кафедра қошида кўчма музей ташкил қилинган. Тарих факультетида тарих ихтисослиги бўйича рус гуруҳлари мавжуд. Ушбу гуруҳларга Ўзбекистон тарихи кафедрасининг малакали профессор- ўқитувчилари томонидан рус тилида дарс ўтилади.

Кафедра профессор – ўқитувчилари Республика ва вилоят оммавий ахборот воситаларида долзарб масалалар бўйича доим иштирок этади. Республика ва халқаро миқёсида ўтказиладиган конференцияларда иштирок этади. Кафедра профессор – ўқитувчилари режага кўра мақсадли малака оширишда бўлади ва тадқиқотлар олиб боради. Вазирлар Махкамаси, Олий ва ўрта махсус ва Халқ таълими вазирлиги хамда институт буйруқлари асосида белгиланган вазифалар ижроси кафедрада тўлиқ йўлга қўйилган.

Ko'rishlar soni(246)