МЕҲНАТ ТАЪЛИМИ ВА УМУМИЙ ТЕХНИКА ФАНЛАРИ КАФЕДРАСИ ТАРИХИ

Кафедра Институт илмий кенгашининг 26.03.2012 йил 6-сонли қарорига асосан “Меҳнат таълими фанлари ва уни ўқитиш услубияти ҳамда Умумий техника фанлари” кафедралари негизида “Меҳнат таълими ва умумий техника фанлари” кафедраси ташкил этилди.

Кафедра ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2011 йил 20-майдаги 02-1550 – сонли хати ва институт ректорининг 2011 йил 31-майдаги -Л- № 39 буйруғи билан ташкил этилган “Тасвирий санъат ва меҳнат таълими” факультети таркибида фаолият кўрсатмоқда.

Кафедрада жами 16 нафар профессор-ўқитувчи бўлиб, улардан 5 нафари фан номзоди, доцентлар, 5 нафари катта ўқитувчилар, 6 нафари ўқитувчилар ҳамда 6 нафар техник ходимлар фаолият кўрсатмоқда.

Кафедра профессор ўқитувчилари меҳнат таълими йўналиши талабаларига мутахассислик фанларидан назарий, лаборатория ва амалий машғулотларни жиҳозланган ўқув хоналари ва устахонларда ўтишмоқдалар.

Кафедранинг асосий илмий-услубий йўналишлари:

– таянч мактабларда меҳнат таълимидан назарий ва амалий машғулотларни ташкил қилиш ҳамда ўтказишнинг баъзи бир муаммолари (илмий рахбар: доцент Р.Т.Умаров);

– таянч мактабларнинг 5-9 синф ўқувчилари учун меҳнат таълими фанидан ўқув дарсликлари яратиш (илмий рахбари: доцент М.З.Муртозаев).

– умумий техника фанларини ўқитишнинг долзарб муаммолари (илмий раҳбар: доц. С.Убайдуллаев).

– таълим муассасаларида ўқувчилар техник ижодкорлик ишларини такомиллаштиришнинг илмий-педагогик асослари (илмий раҳбар: п.ф.н. Т.Исмоилов).

Кафедра ўз илмий фаолияти давомида Низомий номли ТДПУ, Қори Ниёзий номли педагогика фанлари илмий тадқиқот институти, А.Навоий номли Самарқанд Давлат университети ва Жиззах вилояти педагогик ходимларни малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институтлари билан ўзаро хамкорликда иш олиб бормоқда.

Кафедра профессор ўқитувчилари томонидан шу кунгача 31 та дарслик, 34 та ўқув қўлланма, 5 та ихтиро, 3 та монография, 23 та услубий қўлланма ва 350 дан ортиқ илмий услубий мақолалар чоп этилди. Жумладан 30 дан ортиқ мақолалар Россия, Қозоғистон, Тожикистон ва бошқа бир қатор хорижий давлатларнинг нуфузли журналлари ва илмий анжуманлари тўпламларида нашр этилган.

Кафедранинг 5 аъзоси 2009 ва 2012 йиллар давомида «Умум ўрта таълим мактабларининг 5-9 синфлари учун меҳнат таълимини барча йўналишларига оид Давлат таълим стандартлари асосида миллийлик билан суғорилган ўқув дарсликлари (5 тадан иборат) тайёрлаш» буйича амалий давлат гранти устида ишлаб мактаблар учун меҳнат таълимининг барча йўналишлари бўйича 15 номдаги дарсликларни нашр қилдирди. Педагогика институтининг Меҳнат таълими йўналиши талабалари учун “Иссиқлик техникаси” (қайта нашр қилинди) ва “Озиқ-овқат товаршунослиги ва овқат тайёрлаш жараёни”, “Қишлоқ хўжалик асослари”, “Талабалар техник ижодкорлиги масалаларини ечишнинг услубий асослари” номли ўқув қўлланмалари тайёрланди.

Бугунги кунда кафедра қошида “Техник ижодкорлик”, «Моҳир қўллар», «Пазандачилик», «Халқ хунармандчилиги» каби тўгараклар ишлаб турибди. Бу тўгаракларга меҳнат таълими йўналиши 1-4 босқич талабаларидан жалб қилинган.

2015 йилнинг ноябр-декабр ойларида доц. С.Убайдуллаев, доц. М.Муртазаев, кат.ўқ. Г.Ахмедова ва ўқ. М.Юсуповлар малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларидан ўтиб келишди.

Ko'rishlar soni(237)