Pedagogika va psixologiya kafedrasi

Институт илмий Кенгаши мажлисининг 20.08.2011 йил 1-сонли қарорига мувофиқ ҳамда №67-Л – сонли буйруғига асосан “Педагогика-психология” кафедраси ташкил этилган. Кафедра 5110900-Педагогика-психология йўналиши бўйича бакалаврларни тайёрлайди. Йўналишда талабалар сони 263 та (12 та гурух) шундан 65 та давлат гранти, 198 та талаба шартнома асосида таълим олмоқдалар.

Кафедрада жами 15 та профессор-ўқитувчилар фаолият олиб бормоқда. Шулардан фан номзоди – 1та, катта ўқитувчилар – 2 та, ўқитувчилар 9 та, cабинет мудири – 1та, лабарант – 1 та.

Институт ректорининг буйруғига асосан 28.12.2013 йилдан кафедрага п.ф.н.И.Тўрақулова мудир этиб тайинланди.

Кафедранинг илмий тадқиқот фаолиятининг устувор йўналишларидан бири “Таълим – тарбия жараёнига педагогик инновацияларни киритишнинг педагогик асослари” бўлиб, ушбу устувор вазифани амалга ошириш мақсадида талабаларнинг курс лойиҳалари, Битирув малакавий ишлари бажариб келинмоқда. Амалий машг`улотлар учун ҳамкорлик шартномаси тузилган. Кафедра бош мавзуси бўйича проф-ўқитувчилар қуйидаги илмий ишларни олиб бормоқдалар:

1. Тўрақулова И.Х – Педагогика тарихи ихтисослиги, шифри-13.00.01 бўйича “Талабаларга маънавий иммунологик тарбия бериш такомиллаштириш технологияларини” докторлик диссертацияси устида иш олиб бормоқда.

2. Қаршибоева Г.А – Ижтимоий психология ва етнопсихология ихтисослиги, шифри-19.00.06 бўйича “Ўзбекистонда суицидал хулқнинг ижтимоий психологик муаммолари” мавзуси бўйича докторлик диссертацияси устида изланишлар олиб бормоқда.

Кафедра профессор ўқитувчилари томонидан 2014-2015 ўқув йилида 1 та монография, 1 та ўқув қўлланма, 2 та услубий қўлланма, ва шу вақтга қадар 200 дан ортиқ мақолалар чоп этилди.

Кафедра қошида “Амалиётчи психолог” тўгараги (раҳбар Н.Абдуқодирова), “Иқтидор клуби (раҳбар: Г.Қаршибоева) ташкил этилган. Тўгаракларда педагогика ва психология фанлари бўйича олган билимлар чуқурлаштириб борилмоқда.

Профессор-ўқитувчиларнинг илмий-услубий ишлари.

Ўқув йили давомида профессор-ўқитувчилар томонидан очиқ маъруза ва очиқ дарслар ташкил қилиниб, илмий-услубий кенгашда муҳокама этиб борилмоқда. Кафедра илмий-услубий кенгаши йиллик режа асосида иш олиб бориб, ўқитувчиларнинг услубий ишлари муҳокама қилиб борилмоқда.

Кафедра профессор-ўқитувчилари илмий ва илмий педагогик лаёқат тест синовларидан мувофаққиятли ўтиб келдилар.

Маънавий-маърифий ишлар.

Кафедрада барча профессор-ўқитувчиларнинг академик гуруҳ раҳбарлиги мавжуд бўлиб, улар гуруҳ талабалари ўртасида маънавий-маърифий ишларни амалга оширмоқдалар. Шу билан бирга гуруҳ раҳбарлари 10+1 тизими асосида ишламоқдалар. Кафедра ўқитувчиларининг фаоллиги ёрдамида йил давомида байрамлар ва турли тадбирларнинг факультетда юқори савияда ўтказилиши таъминланмоқда.

Ҳамкорлик.

Кафедрада инновацион корпоратив ҳамкорлик бўйича 3 та гуруҳ ташкил этилган бўлиб, булар Жиззах вилоят ташхис маркази, 1-сонли Академик лицей, 14 – умумтаълим мактаблари. Кафедра Жиззах педагогика коллежи, Жиззах Хуқуқшунослик коллежи, ЖДПИ қошидаги Сайилжой академик лицейи, 2-сонли академик лицей, Жиззах туманидаги 16, 20, 36 ва Жиззах шахридаги 14, 9, 3, 10, 6 ўрта мактаблар билан ҳамкорлик шартномаси тузилган, талабаларнинг ўқув педагогик амалиётларини ўтказишда яқиндан ёрдам бермоқдалар.

Ko'rishlar soni(527)