“Мусиқа таълими назарияси ва методикаси ” кафедра тўғрисида маълумот.

А.Қодирий номли ЖДПИ педагогика-психология факультети қошида “мусиқа таълими назарияси ва услубияти” ҳамда чолғу асбоблари ва анъанавий ижрочилик кафедралари 2002-йили Ҳалқ таълими вазирлиги билан келишган ҳолда институт илмий кенгашининг 2002-йил 25-апрелдаги 10-сонли буйруғи асосида ташкил этилган. Кафедрада 5-та катта ўқитувчи 8 та ўқитувчи, 1 та лаборант, 5 та концертмейстер фаолият кўрсатиб келган.

2011-йил Институт Илмий Кенгашининг 5-май йиғилиш қарорига кўра, факультет қошида ташкил этилган иккала кафедра бириктирилиб 1 та “Мусиқа таълими назарияси ва методикаси ” кафедраси ташкил этилди ва “Мусиқий таълим йўналиши” алоҳида бўлим қилиниб фаолият кўрсатди. “Олий таълим муассасаси кафедралари ҳақидаги Низом” га асосан янгидан ташкил этилган “Мусиқий таълим” кафедраси мудири этиб доц. И.Қудратов тайинланди. Кафедрада 23 нафар (17 асосий, 6 та ўриндошлик асосида ишловчи) профессор ўқитувчилар фаолият кўрсатган. Улардан бир нафари фан номзоди, 2 нафари доцент вазифасини бажарувчилар, 8 нафари катта ўқитувчилардир.

Мусиқий таълим йўналиши бўлим бошлиғи этиб жамоатчилик асосида катта ўқитувчи А.Махамматов тайинланди.

2013-йилдан бошлаб “Мусиқа таълими назарияси ва услубияти” кафедраси ташкил этилиб, кафедра мудири этиб катта ўқитувчи Омонов Хасан илмий кенгашнинг қарори асосида танловдан ўтган.Мусиқий таълим йўналишида 210 нафар талаба таҳсил олиб уларга ҳозирги кунда 12 та ўқитувчи ва 7 та концертмейстер дарс машғулотларини олиб бормоқдалар. Кафедрада 1та кабинет мудири, 1 та лаборант фаолият кўрсатиб келмоқда.

Кафедрада ҳозирги кунда 15 та мутахассислик фанлари ўтилмоқда.

Ҳозирги кунда кафедра проф-ўқитувчилари томонидан 2 та ўқув қўлланма, 6 та услубий-қўлланма, 4 та илмий-тўплам, 90 дан ортиқ мақолалар чоп этилган ҳамда барча кафедрада ўқитиладиган фанлар юзасидан маъруза матнлари, дарс ишланмалари, ўқув услубий мажмуалар тайёрланган ва ишлаб чиқилган.

Кафедра қошида “Истеъдод” фан тўгараги ҳамда “Фолъклор”, “Ашула ва рақс”, “Дуторчилар”бадиий ҳаваскорлик тўгараклари фаолият кўрсатиб келади. Тўгарак қатнашчилари мунтазам равишда институт, шаҳар, вилоят ва Республика миқёсидаги турли кўрик танловларда муваффақиятли қатнашиб келишади. 2013-ўқув йилида Мусиқий таълим йўналиши 3-гуруҳ талабаси Мамарасулзода Зулхумор Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан таъсис этилган “Ниҳол” давлат мукофотига сазовор бўлган ва 10 дан ортиқ талабалар вилоят, Республика танловларида иштирок этиб муваффақиятларга эришилган. 2015 йил май ойида Республика фан олимпиадасида 1-босқич талабаси Ҳалилова Хадича 3-ўрин эгаллади.

Кафедра Низомий номидаги ТДПУ “Мусиқий таълим” кафедраси, А.Навоий номидаги Самарқанд ДУ “Мусиқа педагогикаси ва чолғу ижрочилиги”, Жиззах шаҳридаги Санъат коллежи, №1-сонли болалар мусиқа санъат мактаби, № 9,25,3,7,6,17,16 –сонли умумтаълим мактаблари билан ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Ko'rishlar soni(76)