2015 YILDA INSTITUTDA ILMIY-TADQIQOT ISHLARI SOHASIDA AMALGA OSHIRILGAN ISHLAR TO‘G‘RISIDA MA’LUMOT

 Жиззах давлат педагогика институтида илмий-тадқиқот ишларини янада ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш мақсадида кафедраларнинг илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш бўйича 2015-2020 йилларга мўлжалланган истиқбол дастури ва режалаштирилган методик ишлар ва докторлик диссертациялари ҳимояси бўйича комплекс истиқбол дастур тасдиқланди (7+3 тизими). Тажрибали профессор-ўқитувчилар билан ёш олимлар, тадқиқотчиларнинг “Устоз-шогирд” тизимини ривожлантиришга устувор аҳамият қаратилди (20+5 тизими).

        Давлат илмий-техник дастури ва бошқа илмий-тадқиқот ишларининг қуйидаги 7 та тизими:

   1. Фундаментал тадқиқотлар

   2. Амалий тадқиқотлар

   3. Инновацион тадқиқотлар

   4. Ёш олимлар фундаментал ва амалий тадқиқотлари

   5. Инновацион ғоялар, технологиялар ва ишланмалар Республика

       ярмаркаси доирасида тузилган шартномалар

   6. Хўжалик шартномалари

   7. Чет эл грантлари

          Иқтидорли талабалар билан ишлашнинг 3 та тизими:

   1. Талабалар Республика фан олимпиадаси ғолиблари

   2. Номли Давлат стипендияси совриндорлари

   3. Патент ёки муаллифлик гувоҳномаси

         Кафедралардаги барча илмий-тадқиқот ишлари ушбу тизим асосида амалга ошириб келинмоқда.

    2015 йил талабалар Республика фан олимпиадаси якунига асосан институтнинг қуйидаги талабалари фахрли ўринларни эгаллашди:

–  Хорижий тиллар факультети талабаси Джемилова София – рус тили ва адабиёти фанидан 1-ўринни (Илмий раҳбар: проф. З.Пардаева);

– Тарих факультети талабаси Шодмонов Мирзоҳид умумий тарих фанидан 1-ўринни (Илмий раҳбар: доц. А.Аманлаев)

– Жисмоний маданият факультети талабаси Жумадурдиев Баҳодир жисмоний тарбия, спорт назарияси ва амалиёти фанидан 3-ўринни (Илмий раҳбар: доц. Ф.Аҳмедов)

–  Педагогика-психология факультети талабаси Халилова Хадича мусиқа назарияси фанидан 3-ўринни (Илмий раҳбар: Д.Маматқулова)

–  Мехнат таълими факультети талабаси Ропиева Шаҳло  тасвирий санъат ва уни ўқитиш методикаси фанидан 3- ўринни (Илмий раҳбар: Д.Маматқулова).

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг  2015 йил 5 октябрдаги 381-сонли буйруғига асосан

       1. Одилов Орифжон Одилжон ўғли – Ўзбек тили ва адабиёти факультети,

4-курс талабаси  Навоий номли (Илмий раҳбар: доц. З.Мамадалиева)

       2. Обидова Дилноза Мақсуд қизи –Педагогика-психология   факулътети,

4-курс талабаси   Навоий номли (Илмий раҳбар: доц. Р.Абдурасулов)

       3. Эшонқулов Эркин Суярқулович–Табиий фанлар факультети  4-курс талабаси Улуғбек номли (Илмий раҳбар:  Д.Имомова)  давлат стипендиялари билан тақдирланди.

2015 йилда доц. И.Тўрақулова Ёш олимлар фундаментал ва амалий тадқиқотлар илмий-техника лойиҳалари доирасида Ўқувчилар маънавий-иммунологик тарбияси тизимини яратиш ва ундан амалиётда фойдаланишнинг педагогик асослари” номли  фундаментал лойиҳасини муваффаққиятли якунлади.

 2016-2017 йилларга мўлжалланган  “Ёш олимлар фундаментал ва амалий тадқиқотлар илмий-техника лойиҳалари танлови”да қуйидаги профессор-ўқитувчилар фаол иштирок этдилар:

   1. Мактабгача ва бошланғич таълим факультетидан доц. Г.Жуманазарова, пдоц. Д.Жуманазарова, Д.Ҳайдаров, Б.Болтаева, доц.Ф.Ибрагимова.

   2. Физика-математика факультетидан  Х.Тангиров;

   3. Табиий фанлар факультетидан доц. Н.Мўминова;

2016-2017 йилларга мўлжалланган  инновацион лойиҳалар танловида қуйидаги профессор-ўқитувчилар фаол иштирок этдилар:

  1. Мехнат таълими факультетидан: доц. Т.Ж.Исмоилов, доц. М.Муртазаев, доц. Р.Т. Умаров, доц.  К.Зойиров

  2. Физика-математика факультетидан: проф.Р.Н.Бекмирзаев, доц. Р.М.Юсупов, доц. Э.Ғаниев.

  3. Табиий фанлар факультетидан: проф. У.Рахмонқулов, доц. З.З.Яхшиева, доц. Н.Мўминова

  4. Мактабгача ва бошланғич таълим: проф. У.Жуманазаров, доц.М.Раббимов, доц. Н.Усмонов

  5. Тарих факультетидан: проф. Б.Очилова, С.Назарқосимов, доцент А.Хатамов

  6. Ўзбек тили ва адабиёти факультетидан: проф.  Ш.Дониёрова, доц.Ю.А.Каримова,     доц. Н.И.Соатова, доц. У.Қосимов.

  7. Педагогика-психология факультетидан: доц. Р.Абдурасулов, доц. И.Тўрақулова

  8. Жисмоний тарбия ва жисмоний маданият факультетидан: проф. Ҳ.Мелиев, доц. Т.Холдоров, доц. А.Содиков.

Институтда 2015 йил 14 ноябрь куни профессор Муҳаммаджон Холбеков ташаббуси билан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда “Бадиий таржима: амалиёт, назария ва танқид” мавзусидаги  Республика илмий-амалий семинари ўтказилди.  Илмий-амалий семинар ишида Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси вакиллари, таниқли таржимон ва шоирлар,  “Жаҳон адабиёти” журнали,   “Китоб дунёси” газетаси,  “Шарқ юлдузи” журнали вакиллари ҳамда республикада таниқли олимлар иштирок этишди.

 “Ёшлар ҳафталиги” доирасидаги “ХХI аср интеллектуал авлод асри” шиори остида 2015 йил 21-ноябрь куни ўтказилган Республика илмий-амалий конференциясида катта илмий ходим-изланувчи Авалбоев Олимжон аниқ фанлар йўналиши бўйича фахрли биринчи ўринни эгаллади ва замонавий компьютер жамламаси билан тақдирланди.

        Ўқитувчилар Х.Тангиров, Ф.Раббимова, Ш.Зокирова, доц. З.Зиятовалар томонидан  4 та ихтиро патенти олинди.

        Бошланғич таълим назарияси ва амалиёти кафедраси ўқитувчиси Усмонов Мурод VI халқаро педагогик ишлар конкурсида фахрли 1-ўринни эгаллади ва 1-даражали диплом ва медал билан тақдирланди.

2015 йил давомида институт профессор-ўқитувчилари томонидан хорижий журналларда 50 дан ортиқ, ОАК тасарруфидаги журналларда 100 га яқин мақола чоп этилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил 30 майдаги “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг тайёрлов йўналишлари, касблар ва ихтисосликлар умумдавлат таснифлагичини тасдиқлаш ҳамда ўқув адабиётларини чоп этишга рухсат бериш тўғрисида”ги 191-сонли буйруғига асосан доц. Қ.Ҳакимов томонидан олий таълим муассасалари учун яратилган“Топонимика” дарслиги чоп этишга тавсия этилди.

Ko'rishlar soni(80)