Fizika o‘qitish metodikasi

Физика ўқитиш методикаси кафедраси

  • Кафедра 1981  йилда ташкил топган.
  • Кафедра мудири в.б. –ф.м.ф.н.доцент И.Муминов
  • Кафедрада 18 нафар профессор –ўқитувчи фаолият кўрсатмоқда,улардан 1 нафари фан доктори профессор, 5 нафари фан номзодлари илмий даражали ва 2 нафари доцент илмий унвонларида ва 12 нафар ўқитувчи фаолият кўрсатмоқда.
  • Кафедрада қуйидаги фанлардан таълим берилади:

– мактаб физика дарсликлари билан ишлаш

– умумий физика;

– физика оламига кириш;

– физика ўқитишда инновацион технологиялар;

– физика ва астраномия ўқитиш методикаси;

– назарий физика;

– астраномия курси;

– физика ва астрономиядан масалалар ечиш технологиялари;

– физика ва астрономия тадкикот йуналишлари;

– физика ва астрономия укитишни лойихалаштириш;

– хозирги замон ва коинот физикаси;

– физика консепцияси;

– физика (номутахассис йўналашлар учун);

Кафедра асосий илмий йўналишлари:

  1. юқори энергияли адрон ва ядроларнинг ядролар билан ўзаро

таъсирлашувларидаги  физик жараёнларни ўрганиш ;

  1. Кўп компанентли ярим ўтказгичлар асосида ёруғликка сезгир структураларни ўрганиш;
  2. Физика ва астраномияни ўқитишни такомиллаштиришнинг методик системасини яратиш.
  • Кафедра Ўзбекистон Фанлар Академияси “Қуёш” ИИЧБ, физика-техника, ядро-физика Институтлари ҳамда Республикамизнинг кўплаб етакчи олий ўқув юртлари билан илмий ҳамкорлик қилади.

Кафедранинг халқаро алоқалари:

  • Шан-Хай Университетининг Назарий физика Институти (Хитой). Илмий-тадқиқот ишлари олиб борилиб, биргаликда мақолалар чоп этилмоқда;
  • Сакле Назарий физика Институти (Франция). ECO-NET гранти бўйича биргаликда илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда;
  • Бирлашган Ядровий тадқиқотлар Институти (Россия федерацияси Дубна шахри). Биргаликда ҳамкорлик шартномаси асосида илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирги кунда кафедра аспиранти Маматқулов Қаҳрамон ушбу Институтда фаолият кўрсатмоқда.
Ko'rishlar soni(357)