Ilmiy

     Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги  қонуни ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да белгиланган вазифалардан келиб чиқиб ҳамда ҳозирги давр талаблари асосида институтда бажарилаётган илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш, илмий салоҳиятни ошириш, таълим муассасалари учун Олий педагогик таълимнинг Давлат таълим стандартлари талабларига жавоб берадиган, юксак ахлоқий, маънавий фазилатларга эга бўлган педагог кадрлар тайёрлаш жамоанинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.  Институтининг илмий салоҳияти 29% ни ташкил этади. Бош илмий мавзу  “Узлуксиз таълим тизимини технологиялаштиришнинг долзарб муаммолари” бўлиб, 2016 йил 26 февралдаги № 5-сонли институт Кенгашида тасдиқланган.

2016-2017 йилларга мўлжалланган ёш олимлар амалий лойиҳаси институт ёш олимаси ф.ф.н Г.Жуманазарова рахбарлигида амалга оширилмоқда. Лойиҳа бўйича 2016 йил учун 19.млн.сўм маблағ ажаратилган Лойиҳа бўйича  2015 йилнинг I-чорагида ОАК тасарруфидаги журналларда 2 та, Республика миқёсидаги анжуманларда 13 та, халқаро анжуманларда 1 та мақола ва тезислар чоп этилди.

Институтнинг  Бирлашган ядро тадқиқотлари институти (Россия, Дубна шаҳри) билан ҳамкорликда   “02-1-1087-2009/2017 Исследования по физике релятивистских тяжелых и легких ионов на Нуклотроне, SPS и SIS18”  мавзусидаги  шартнома имзоланди. Шартнома 19.05.2015 дан 31.12.2017 йилгача амалга оширилади. Шартнома асосида 2015 йилда хорижий журналларда бир нечта мақолалар эълон қилинди. “Адрон реакцияларида  ғалати ва мафтункор квакларни тадқиқ қилиш” мавзусидаги илмий-тадқиқот ишлари бўйича институт физика ўқитиш методикаси кафедраси ўқитувчилари Д.Жомуродов, Г.Худойбердиев, Қ.Маматқулов ва С.Алиқуловлар илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқдалар. Институт билан Бошқирдистон давлат университети ўртасида 2016 йил 22 мартдан бошлаб 5 йиллик шартнома (№ 304. 22.03.2016 йил) имзоланди. Ушбу ҳамкорлик асосида илмий алоқаларни ривожлантириш, талаба, магистр, катта илмий ходим-изланувичилар ва ўқитувчиларнинг тажриба алмашишларини таъминлаш кўзда тутилган.

Институтда бугунги кунда 5 нафар катта илмий ходим-изланувчилар фаолият олиб бормоқдалар. 2016 йил учун  10.00.01.-Ўзбек тили.Ўзбек адабиёти ихтисослиги ҳамда 03.00.03- Ботаника 2 нафар катта илмий ходим-изланувчи  қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,  Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси, фан ва технологияларни мувофиқлаштириш қўмитаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси кенгаши ва Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий харакати Марказий Кенгашининг 2016 йил 8 февралдаги  Ёшларнинг замонавий техника ва технологияларга бўлган қизиқишларини қўллаб-қувватлаш, уларда ижодий тафаккур ва яратувчилик қобилиятини ривожлантириш мақсадида “Инновацион ғоялар” республика кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги қўшма қарори ижросини таъминлаш мақсадида институт ректорининг 01.03.2016 йилдаги № 148-сонли буйруғи ижрога чиқарилди. 2016 йил 11-13 май кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган “Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар” Республика ярмаркасида Информатика ўқитиш методикаси йўналиши талабаси Ж.Дўстқулов “Дорихоналарни онлайн бошқариш сервис тизими” номли лойиҳаси билан иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил 30 майдаги “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг тайёрлов йўналишлари, касблар ва ихтисосликлар умумдавлат таснифлагичини тасдиқлаш ҳамда ўқув адабиётларини чоп этишга рухсат бериш тўғрисида”ги 191-сонли буйруғига асосан доц. Қ.Ҳакимов томонидан олий таълим муассасалари учун яратилган “Топонимика” дарслиги чоп этилди. Институт проф-ўқитувчилар томонидан 1 та дарслик, 6 та монография, хорижий журналларда 103 та, ОАК тасарруфидаги журналларда 118 та илмий мақолалар чоп этилган.

Жиззах давлат педагогика институтида илмий-тадқиқот ишларини янада ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш мақсадида кафедраларнинг илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш бўйича 2015-2020 йилларга мўлжалланган истиқбол дастури ва режалаштирилган методик ишлар ва докторлик диссертациялари ҳимояси бўйича комплекс истиқбол дастур тасдиқланди (7+3 тизими).

       (7+3) тизимида Иқтидорли талабалар билан ишлашнинг 3 та тизими мавжуд:

  1. Талабалар Республика фан олимпиадаси ғолиблари
  2. Номли Давлат стипендияси совриндорлари
  3. Патент ёки муаллифлик гувоҳномаси

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2016 йил 29 апрелдаги “2016 йилда олий таьлим муассасалари талабаларининг республика фан олимпиадасини ташкил қилиш ва ўтказиш тўғрисида”ги № 129-сонли буйруғига асосан “Рус тили ва адабиёти” мутахассислик фанидан Республика фан олимпиадаси II босқичи  2016 йил 13-14 май кунлари Жиззах Давлат педагогика институтида ўтказилди. Институт ректорининг 2016 йил 1 апрелдаги 228–сонли буйруғига биноан талабалар Республика фан олимпиадаси ташкилий қўмитасининг иш тартиби ва чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. ОТМлардан келган Республика фан олимпиадасининг II-босқичи қатнашувчилари 12-май куни кафедра ўқитувчилари томонидан кутиб олинди ва Жиззах шаҳридаги “Осиё” ҳамда “Тожмаҳал” меҳмонхоналарига жойлаштирилди. Олимпиадада иштирок этиш учун Республика олий ўқув юртларидан 11 та команда ташриф буюрди. Республика фан олимпиадаларида жами 2016 йилда институтнинг 2 нафар иқтидорли  талабалари хорижий тиллар факультети 3-курс талабаси Якубова Индира Рустам қизини рус тили ва адабиёти фанидан талабалар Республика фан олимпиадасида  биринчи ўринни эгаллаганлиги учун юқори стипендиянинг беш карра миқдорида; Тасвирий санъат ва меҳнат таълими факультети 3-курс талабаси Рашидова Лобар Толлибоевнани Тасвирий санъат ва уни ўқитиш методикаси фанидан иккинчи ўринни эгаллагани  учун юқори стипендиянинг тўрт карра миқдорида пул мукофоти билан рағбатлантирилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг  2015 йил 5 октябрдаги 381-сонли буйруғига асосан:

  1. Одилов Орифжон Одилжон ўғли – Ўзбек тили ва адабиёти факультети,

4-курс талабаси  Навоий номли (Илмий раҳбар: доц. З.Мамадалиева)

  1. Обидова Дилноза Мақсуд қизи –Педагогика-психология   факулътети,

4-курс талабаси   Навоий номли (Илмий раҳбар: доц. Р.Абдурасулов)

  1. Эшонқулов Эркин Суярқулович–Табиий фанлар факультети  4-курс талабаси Улуғбек номли (Илмий раҳбар:  Д.Имомова)  давлат стипендиялари билан тақдирланди.

2015 йилда Инглиз тили ва адабиёти йўналиши 4-курс талабаси Муродова Гулмиранинг  “Америка адабиётидан ўзбек тилига қилинган таржималар таҳлили” номли рисоласи нашр этилди. 2016 йилда География йўналиши 2-курс талабаси С.Мираҳмедованинг “Ғаллаорол тумани” номли рисоласи нашрдан чиқди. Инглиз тили ва адабиёти йўналиши 3-курс талабаси Облоқулова Шаҳлонинг номзоди Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзод сифатида Вилоят босқичида юқори ўрин олиб Республика босқичига тақдим этилди.

Инглиз тили ва адабиёти йўналиши 3-курс талабаси Нормуродова Камола компьютерда дастурлаш бўйича жаҳон  чемпионатининг ярим финал босқичида иштирок этди.

2015 йил 16-21 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида “Эртанги кун бизники, марра бизники” шиори остидаги “Ёшлар ҳафталиги” лойиҳасида институт иқтидорли талабаларидан М.Самадов, Ш.Облақулова,  С.Мираҳмедовалар иштирок этишди ва махсус сертификатлар олишди.

Иқтидорли ёшлардан Яхшиева Хурнисо 2015 йилнинг 25-октябрида Россия Федерацияси Липецк шаҳрида ўтказилган Ёшларнинг 2-халқаро илмий ишлари конкурсида фахрли 2-ўринни эгаллади ва диплом билан тақдирланди.

Ko'rishlar soni(420)