Табиат умумий уйимиз

2015 йил 14 декабрь институтнинг Табиий фанлар факультети томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 23 йиллиги муносабати билан “Табиат умумий уйимиз” мавзусида бадиий кеча ташкил этилди. Бадиий кечада Табиий фанлар факультети талабалари “Табиат умумий уйимиз” мавзусига оид бир қанча қизиқарли маълумотларни тақдим этди, бундан ташқари саҳна кўринишлари ҳам намойиш қилинди. Тадбир жуда қизиқарли ва мазмунли ўтди.