“Номоддий маданий мерос намуналари муҳофазаси” мавзусида Республика ўқув семинари

2015 йил 10 декабрь куни институтнинг Конференция залида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар республика илмий-методика маркази, Жиззах вилояти ҳокимлиги Маданият ва спорт ишлари бошқармаси, Жиззах давлат педагогика институти ҳамкорлигида “Номоддий маданий мерос намуналари муҳофазаси” мавзусида Республика ўқув семинари ташкил этилди.Ўқув семинарга Республикамизнинг барча вилоятларидан вакиллар таклиф этилди ва ўзларининг мавзуга оид маърузалари билан иштирок этдилар. Шунингдек номоддий маданий мерос бўйича амалий кўргазмалар, фольклор-этнографик жамоаларнинг чиқишлари намойиш этилди.