Ingliz tili va adabiyoti o‘qitish metodikasi

Кафедра 1996 йилнинг декабрь ойида “Хорижий тиллар” факультети асосида ташкил этилган эди. Кафедра ташкил этилганидан буён уни катта ўқитувчи Т.Абдазов, доцент Д.Г.Багишев, профессор М.Н.Холбековлар бошқариб келишди.

1998 йил декабрь ойида кафедра “Инглиз тили фонетикаси ва грамматикаси” ҳамда “Инглиз тили лексикаси ва услубияти” кафедраларига бўлинди. Бу кафедраларни катта ўқитувчи Ф.Норбеков ва доцент Д.Г.Багишев бошқаришди. 2005-2008 ўқув йилида ушбу кафедрани катта ўқитувчи Г. Дарвишова бошқарди.

2007 йил бу кафедралар бирлаштирилиб, унинг асосида инглиз тили ва адабиёти кафедраси ташкил қилинди. Ушбу даврда кафедра мудири ф.ф.д. профессор М.Н.Холбеков бошқариб келди.

2007 йилда кафедрада қуйидаги профессор ўқитувчилар фаолият кўрсатган:

Катта ўқитувчилар Х.Маматқулов, З.Маматқулова, Н.Исанова, Т.Равшанова, Г.Дарвишова, Р.Норбекова, Ш.Пардаев, Н.Юсупова, ўқитувчилар Ш.Сойипова, А.Анорбоев, Д.Каримова, М.Расулова, Д.Сафарова.

Кафедрада кўзланган асосий мақсад замонавий педагогик технологиялардан фойдаланган холда инглиз тилида асосий билимларни етказиб беришдир. Ўқув жараёни №5141400 “Хорижий тиллар ва адабиёти” негизида ўтилади. Кафедранинг анъанавий ўқув фанларига қуйидагилар киради:

  1. Умумий тилшунослик

  2. Инглиз тили адабиёти тарихи

  3. Мамлакатшунослик

  4. Инглиз тилининг амалий курси

  5. Инглиз тили назарий фонетикаси

  6. Инглиз тили лексикологияси

  7. Инглиз тили назарий грамматикаси

  8. Бадий матн тахлили.

2009 – 2010 йиллардан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги ва Британия кенгаши томонидан амалга оширилаётган “Ўзбекистонда бўлажак инглиз тили ўқитувчиларини тайёрлаш” (TRESETT) бўйича ўқув дастурларини ислоҳ қилиш лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари университетининг №5120100- “Филология ва тилларни ўқитиш” ўқув режасига асосланган ва шу режа асосида ўқув жараёни ташкил қилинган. Лойиҳа асосида тажриба-синов гуруҳлари ташкил қилинди. Бу лойиханинг мақсади Республикада инглиз тилининг ўқитилиш ва ўрганиш жараёнини такомиллаштириш, бўлажак инглиз тили ўқитувчиларини тайёрлаш жараёнини такомиллаштириш ва битирувчиларга қўйиладиган талабларнинг халқаро стандартларга жавоб берадиган даражада ишлаб чиқишдир.

Бу режа бўйича ўқитиладиган фанларга қуйидагилар киради:

  1. Writing

  2. Vocabulary

  3. Reading

  4. Integrated skills

  5. Independent study skills

  6. Grammar in context

  7. Listening and speaking

  8. Language learning

  9. Discourse analysis

  10. Teaching language systems for communication

  11. Approaches to teaching

  12. Teaching different age groups

  13. Teaching and integrating language skills

  14. Planning for teaching and learning

  15. Material design and evaluation

  16. English as an international language

  17. Developing intercultural competence

  18. Classroom language

  19. Classroom investigation

  20. English for specific purposes

Кафедранинг профессор ўқитувчилари “Инглиз тилишунослиги, адабиётшунослиги ва ўқитиш методикаси” мавзусида илмий тадқиқот ишларини олиб бормоқда. Кафедра томонидан 2008 йил 22-23 май кунлари “Чет эл тилшунослиги, адабиётшунослиги ва ўқитиш методикаси масалалари” мавзусида республика илмий амалий конференцияси ўтказилди.

Кафедра қошида “ESC – English speaking club” тўгараги иш фаолият олиб борган. Бу тўгаракнинг мақсади оғзаки нутқни ривожлантиришдир. Тўгаракнинг вазифаларига дебатлар ўтказиш, инглиз тилида кечалар ва тадбирлар ўтказиш кабилар киради.

2009 йилдан бошлаб, кафедрада истедодли талабаларнинг “Ёш олимлар” илмий – тадқиқот маркази ташкил этилди. Бу марказнинг мақсади талабаларни илмий ишга жалб этишдир.

Талабаларнинг мустақил ишлашлари учун “Ресурс маркази” фаолият юритмоқда. Бу марказда нафақат факультет талабалари, балки шахар ва туман мактаблари ўқитувчилари ҳам фойдаланмоқда.

Кафедра СамДЧТИ, СамДУ, ЎзДЖТУ ва Низомий номидаги ТДПИ каби Республиканинг олий ўқув юртлари билан яқин алоқалар йўлга қўйилган.

Кафедра аъзолари ҳар йили СамДЧТИ ва ЎзДЖТУ да малакаларини оширадилар. 2006 йилда ўқитувчилар С.Абдазов, Г.Дарвишова ва А.Анорбоевлар “Истеъдод” жамғармаси грантига сазовар бўлишди ва 2007 йил май ойида Малайзиянинг Мара технология университетида малака оширишди. 2008 йилда эса грант ғолиблари С.Абдазов, Н.Юсупова, Ш.Пардаев Хитой халқ республикасида малака оширишди.

2008 йил апрель ойида Г.Дарвишова Малайзия халқаро чет тиллар ўқитувчиларини тайёрлаш институти ташкил этган “Developing Classroom Skills” йўналиши бўйича қисқа муддатли ўқув курси совриндори бўлди. 2010 йил сентиябь ойида Д.Каримова Хиндистонда “Tourism and Hospitality managaement” курсини тугади.

Сўнгги 5 йилда Хайдарова Дилором (2009), Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендиати, Ҳусанова Озода (2009) А.Навоий номидаги Давлат стипендиати, Норқўзиева Турсуной (2011) А.Навоий номидаги Давлат стипендиаси ғолиблари бўлишди.

2010 йилда Жабборов Баҳром, 2011 йилда эса Солиева Феруза Республика олимпиадасида 2-ўрини эгаллашди.

2011 йилдан кафедра мудирилиги вазифасини ф.ф.н. Н.Исматова бошқарди.

2013 йилдан кафедра мудирилиги вазифасини катта ўқитувчи Н.Исанова бошқарди.

Инглиз тили ва адабиёти кафедраси 2012-2013 ўқув йилини кафедрани ривожлантириш концепцияси асосида бошлади. Бу концепция ўз ичига қуйидаги йўналишларни қамраб олида: ўқитиладиган фанларнинг 3-авлод стандартлари бўйича ишчи дастурлар ишлаб чиқиш, фанлар бўйича тестлар тайёрлаш, янги педагогик технологиялардан фойдаланиш, ўқув жараётида интерактив ўқитиш усулидан фойдаланиш, инглиз тилини ўқитишда янги компютер технологияларини ишлатиш кабилар.

Кафедра фаолиятининг асосий йўналишлари қуйидагилардир:

  • Ўқув-услубий

  • Маънавий-тарбиявий

  • Илмий-назарий

  • Дарсдан ташқари машғулотлар

Кафедра таълим-тарбиявий масалаларни амалга оширади, шунингдек, талабаларнинг маънавиятини, фикрлаш қобилиятини, маданиятини ошириш, бошқа миллат ва халқларнинг маънавий-маърифий қадириятларини ҳурмат қилишга ўргатади.

2014-2015 ўқув йилида кафедра катта ўқитувчиси Д.Каримова АҚШ давлатининг Fulbright Foreign Language Teaching Assistant гранти совриндори бўлиб, Остин шаҳридаги Техас университетининг Славян ва Евроосиё тиллари кафедрасида ўзбек тилидан америкалик талабаларга дарс берди.

2014 йил 10-14 декабрь кунлари Д.Каримова АҚШ давлатининг Вашингтон шахрида ўтказилган Fulbright Foreign Language Teaching Assistant конференциясида ўзининг “Project work as a Leading, Feeding, Showing, Throwing tool in mixed ability classes” мавзусида тақдимот қилиди.

Шунингдек Д.Каримова 3-7.08.2015 да ЎзЖДТУ хузуридаги Чет тилларни ўқитишнинг инновацион методик лойиҳаларни ривожлантириш республика илмий-амалий марказида ўтказилган Foundaton of Material Design Training (ўқув материалларини яратиш) курсини муваффақиятли якунлади.

2015 йил дан бошлаб “Хорижий тиллар ўқитиш методикаси” ва “Инглиз тили ва адабиёти” кафедралари бирлашиб, Инглиз тили ва адабиёти ўқитиш методикаси кафедраси деб номланди. Кафедрада профессор М.Холбеков, филология фанлар номзоди О.Исаров, катта ўқитувчилар Ҳ.Маматқулов, Н.Исанова, Ш.Пардаев, Т.Равшанова, Р.Норбекова, Г.Дарвишова, Д.Каримова, Ш.Джаббаров, И.Жураев, ўқитувчилар К.Нормуродов, Л.Фозилов, Ш.Узоқова, Д.Сафарова, У.Исмаилова, Н.Мухитдинова, А.Мухаммедов, Д.Мухамадиева, Г.Гафурова, У.Жабборов, Д.Сиддиқова, С.Ҳамидова, Д.Бахриддинова, Д.Отажонова, Ф.Шариповлар фаолият кўрсатмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг 1875 қарори бўйича “CEFR дастури бўйича ўқитишнинг бугунги кундаги долзарб вазифалари ва муаммолари” 7.05.2015 й. мавзусида илмий-амалий семинар ўтказилди.

2015 йил ноябрь ойида кафедра профессори М.Холбеков тавсияси билан “Бадиий таржима: амалиёт, назария ва танқид” мавзуисидаги Республика илмий-амалий семинар ўтказилди.

Ko'rishlar soni(250)