"Бошланғич таълим методикаси" кафедраси

«Бошланғич таълим методикаси» кафедраси

 

1Жиззахдаги тўнғич олий ўқув юрти – Абдулла Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика институти 1974 йилнинг сентябридан ўз фаолиятини бошлаган бўлса, бир йилдан сўнг Бошланғич таълим услубияти кафедраси ташкил этилган. Янги очилган бу кафедра дастлаб «Бошланғич таълим услубияти», «Педагогика» ва “Бошланғич таълим педагогикаси” факультетининг асосий кафедраларидан бири сифатида фаолият кўрсатиб келган.

Кафедрага 1975-80 йилларда доцент О.Жўраев раҳбарлик қилган: унда 2 нафар фан номзодлари, доцентлар, 1 нафар катта ўқитувчи ва 6 нафар ўқитувчилар илмий-педагогик фаолият кўрсатганлар. Кафедра аъзоларидан Х.Жўраев, О.Жўраев, Ғ.Саттаров, Т.Қулмуродов, Д.Акбарова, Э.Ғаниев, С.Ҳамдамова, Н.Сувонқулова ва бошқалар шу йилларда самарали меҳнат қилганлар. Кейинчалик кафедрадаги ўқув-педагогик жараённи янада ривожлантириш, айниқса, уни юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш мақсадида Б.Тошмуродов, М.Мамаюсупов каби фан номзодлари, доцентлар Бошланғич таълим услубияти факультети ва кафедрасига ишга жалб этилганлар.

Кафедрани 1980-1999 йилларда доцент М.Мамаюсупов бошқарган. Шу йилларда кафедра аъзоларидан 7 нафари ўзларининг фан номзодлиги илмий даражаларини муваффақиятли ҳимоя қилганлар, кафедранинг ўқув-тарбиявий ва илмий-услубий ишларининг савиясини янада оширишга асосий эътиборни қаратганлар. Доцентлардан У.Жуманазаров ва А.Ҳасановлар ишга қабул қилинганлар, улар 1990-1991 йилларда докторлик диссертацияларини муваффақиятли ҳимоя қилишиб, институтда ва кафедрада ўзларининг илмий-педагогик фаолиятларини қизғин ва баракали давом эттирдилар. Шу йилларда кафедрада 4 нафар доцент, 8 нафар фан номзоди, 3 нафар катта ўқитувчи, 4 нафар ўқитувчи ва 1 нафар лаборант илмий-педагогик фаолият кўрсатганлар; кафедранинг услубчи олимлари ва ўқитувчиларидан Б.Тошмуродов, Т.Қулмуродов, А.Саттаров, Э.Ғаниев, М.Рустамов, А.Асадов, Ш.Хидиров, Ҳ.Ҳусанов, С.Ҳамдамова, Н.Сувонқулова, Д.Нусратова, О.Саъдуллаев, П.Ҳудойбердиев, Ж.Солиев, Х.Кенжаева ва бошқалар ўзларининг илмий-педагогик фаолиятлари билан самарали меҳнат қилганлар. Таъкидланган йиллар мобайнида кафедра олимлари меҳнатларининг самаралари сифатида 1 та монография, 3 та ўқув-методик қўлланма, 3 та методик тавсиянома, 320 га яқин илмий-методик мақолалар чоп этилган.

1999-2005 йилларда кафедрага педагогика фанлари номзоди, доцент А.К.Сувонқулов раҳбарлик қилган. Бу йилларда 1 нафар фан доктори,профессор (Х.Тўрақулов), фан номзодлари, доцентлардан Мамаюсупов М., Қулмуродов Т.Ф., Асадов Н., М.Рустамов, катта ўқитувчилардан Маҳамматов А., Ҳусанов Ҳ., Сувонқулова Н., Нусратова Д., Шукурова Ҳ., ўқитувчилардан Мамаюсупова С., Ҳамзаев Ҳ. ва бошқалар илмий-педагогик соҳасида самарали фаолият кўрсатганлар, талаба ёшларга мутахассисликка оид билим сирларини ўргатганлар. Таъкидланган ушбу даврлар мобайнида кафедра профессор-ўқитувчиларининг илмий-услубий меҳнати самараси сифатида 4 та монография, 10 та ўқув-методик қўлланма, 5 та методик тавсиянома, 200 га яқин илмий-методик ва 120 дан ортиқ илмий оммабоп мақолалар чоп этилган. Кафедранинг бир нафар аъзоси фан докторлиги (Х.А.Тўрақулов) ва яна 1 нафар фан номзодлиги (А.Маҳамматов) диссертацияларини муваффақиятли ҳимоя қилганлар.

Ўқув режаси жараёнида кўрсатилган рус тили, ўзбек тили ва адабиёти фанларини янада яхшироқ ўқитиш, юқори малакали мутахассисларни, айниқса, илмий педагогик ходимларни тайёрлаш мақсадида Бошланғич таълим услубияти кафедраси базасида «Бошланғич таълим тил ва адабиёти» номидаги янги кафедра очилди. 1985 йил декабрь ойида ташкил этилган бу кафедра даставвал, икки нафар фан номзоди, доцентлар (Х.Жўраев ва У.Жуманазаров), уч нафар ўқитувчи (Д.Акбарова, Б.Соатов, У.Мустанов) ва бир лаборант (И.Исроилова)лар билан иш бошлаган. Кейинчалик кафедрага ёш иқтидорли мутахассислардан В.Х.Ким, Н.Жумабоева, К.Эгорва, С.Тўйчиева, К.Баҳодиров, А.Маматов, А.Қаюмов, Н.Усмонов, Б.Ғайбуллаев, К.И.Ким, З.Жалматова, М.Ҳошимхонов, А.Турсунқулов, Д.Абдуқодирова, Г.Жуманазарова, Н.Ҳожимусаева ва бошқалар жалб қилинди ва улар илмий-педагогик соҳасида самарали фаолият кўрсатдилар.

Кафедрага даставвал профессор Х.Жўраев мудирлик қилган бўлса, 1993 йил декабрь ойидан 2005 йил декабргача профессор У.Жуманазаров раҳбарлик қилди. Ана шу йиллар мобайнида кафедрада илмий-педагогик кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор қилинди: У.Жуманазаров ва А.Маматов ўзларининг докторлик диссертацияларини, Д.Акбарова, Б.Соатов, С.Тўйчиева, Н.Усмонов, З.Жалматова, М.Ҳошимхоновлар ва бошқа номзодлик диссертацияларини муваффақиятли ҳимоя қилдилар. Ўқитувчилардан У.Мустанов, Н.Камолова, З.Жалматовалар эса турли муддатларга илмий сафарларга, мустақил тадқиқотчилик ва стажировкага юборилган. Кафедра аъзолари 1985-2005 йилларда жами 380 босма табоқдан ортиқ ҳажмдаги илмий-назарий, ўқув-услубий ва оммабоп характердаги ишларни эълон қилишди: 58 та рисола, 49 та ўқув-услубий қўлланма ва тавсиянома, 8 та маъруза матни, 620 дан ортиқ мақолалар чоп этилди. Бу соҳада профессорлардан У.Жуманазаров, А.Маматов, Б.Саримсоқов, доцентлардан Д.Акбарова, Н.Усмонов, М.Бакиева, Б.Соатов, М.ХҲошимхонов, А.Турсунқулов ва катта ўқитувчилардан А.Эшмуродов, В.Х.Ким, К.И.Ким, Ф.Исроиловаларнинг кўпгина рисолалари, ўқув-услубий қўлланмалари вилоят ва республика илмий жамоатчилигига, институтимизнинг кўп минг сонли талабаларга манзур бўлди.

2005 йилнинг сентябридан бошлаб «Бошланғич таълим тил ва адабиёти» кафедраси Бошланғич таълим услубияти кафедрасига яна қўшилди, қозоқ бўлимидаги «Бошланғич таълим услубияти» мутахассислигида самарали хизмат қилаётган 5 нафар профессор-ўқитувчилар ва уларнинг барча ўқув юкламалари ҳам Бошланғич таълим услубияти кафедраси тасарруфига ўтказилди. Натижада ҳозирги кунда БТУ кафедраси ўзининг таркиби-аъзолари жиҳатидан кенгайди, ўқув машғулотларининг миқдори жиҳатидан ҳам кўпайди. Бу кафедрага 2005 йил декабрдан бошлаб профессор У.А.Жуманазаров раҳбарлик қилмоқда.

Бу вақтдан то ҳозирги кунга қадар кафедрада 4 нафар фан докторлари, профессор (Жуманазаров У.А., Тўрақулов Ҳ.А., Маматов А.Э., Дониёрова Ш.), 9 нафар фан номзодлари, доцентлар (Мамаюсупов М., Сувонқулов А., Асадов Н., Усмонов Н.У., Қулмуродов Т., Бакиева М.П., Раббимов М.Т., Жуманазарова Г.У., Ибрагимова Ф., Сувонқулов Б.) 9 нафар катта ўқитувчи (Сувонқулова Н., Шукурова Ҳ., Нусратова Д., Ҳусанов Ҳ., Эшмуродов А.М., Исроилова Ф.Ж., Бозорбекова А., Нургалиева Ж., Ўралов Қ.Н.), 16 нафар ўқитувчи – ассистент (Абдуқодирова Д.А., Абдуллаев Х.Б., Мамаюсупова С., Жилҳайдарова Г., Ҳамзаев Ҳ., Ходжимусаева Н., Насруллаев Э.Ж., Қуттибекова Г., Шодмонов Ҳ., Кулбоева Д., Исматова З., Рахматова Ф., Умаров И., Ҳайдаров Д., Темуров С., Усмонов М., Джелялов М., Эргашева М.) ва 1 нафар катта лаборант (Дониёров М.) лар ишлаган ва хизмат қилиб келмоқда.

Сўнгги йилларда “Устоз-шогирд” тизимини ривожлантириш, кафедрада илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш ва илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш мақсадида Тошкент ва Самарқанддан бир гуруҳ мутахассис олимлар кафедрага соатбай тарзида ишга таклиф қилинган (проф. Тўхлиев Б. ТДПУ; проф. Мирқосимова М. ТДПУ; проф. Каримов С. СамДУ; проф. Маҳмудов Н. ЎзРФА Тил ва адабиёт институти).

«Бошланғич таълиминг долзарб муаммолари ҳамда унинг илмий-услубий асослари» деб номланган истиқболли режадаги мавзу кафедра аъзолари илмий ишлари йўналишларининг асосини ташкил этади. Кафедранинг ана шу мавзусини амалга оширишда дастлабки қадамлар қўйилди: 2006 йилнинг 17-18 май кунлари «Бошланғич таълимда инновацион технологиялар: муаммолар ва ечимлар» мавзусидаги Республика илмий-анжумани ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 28 феврал 92-Ф сонли фармойиши ва институт Илмий Кенгашининг 2006 йил 3 майдаги №10 – сонли қарори билан тасдиқланган ва нашрга тавсия этилган. Мазкур илмий-амалий анжуман материаллари 600 нусхада, I-II-III қисмларда чоп этилди ва уларнинг ҳаммаси ZiyoNet таълим парталига жойлаштирилган. Сўнгги 10 йил давомида кафедра профессор-ўқитувчиларининг «Фан, таълим ва адабиёт мажмуасининг долзарб муаммолари» деб номланган илмий ва ўқув-услубий мақолалар тўпламлари “Фан ва технологиялар” нашриётида узлуксиз равишда чоп этилиб келинмоқда. Бундан таршқари, кафедра аъзолари томонидан чоп этилган илмий ишлар ҳам ZiyoNet таълим порталига жойлаштирилиб келинмоқда.

Институт Илмий Кенгашининг 2010 йил февралдаги қарори билан “Бошланғич таълим услубиёти” кафедрасининг номи “Бошланғич таълим назарияси ва амалиёти” кафедраси деб номланди.

Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан сўнгги йилларда 890 босма табоқдан ортиқ ҳажмдаги илмий-назарий, ўқув-услубий ва оммабоп характердаги ишлар эълон қилинди: 9 та монография, 2 та дарслик (Педагогика, олий ўқув юртлари талабалари учун), 22 та ўқув-услубий қўлланма ва тавсиянома, 28 та маъруза матни ва ўқув-услубий мажмуа, 3 та патент, 2 та инновацион илмий гранд (72 миллион сўм миқдорида), хорижий мамлакатлар (АҚШ, Жанубий Кореа, Германия, Туркия, Россия, Озарбойжон, Қозоғистон) нинг нуфузли илмий журналларида 20 дан ортиқ илмий мақола, республика ва ОТМ миқёсидаги журналлар ва илмий тўпламларда 400 дан ортиқ илмий – назарий ва методик мақолалар эълон қилишдилар. 2012 йилнинг охирида инновацион гуруҳларга 2 та лойиҳа иш, шунингдек, “Истеъдод” жамғармаси қошида ташкил қилинган “Педагогик грандлар – 2012” танловида қатнашиш учун 5 та лойиҳа ишлари тақдим этилган.

Кафедрада олий таълимнинг меъёрий ҳужжатларига асосланиб сўнгги йилларда қуйидаги ишлар амалга оширилган:

– кафедра бўйича жами она тили фанидан 166 нафар, она тили ўқитиш методикаси фанидан 167 нафар, математика фанидан 167 нафар, математика ўқитиш методикаси фанидан 166 нафар талаба курс ишларини ёзишган ва ҳимоя қилган;

– Жиззах шаҳри ва туманидаги жами 16 та мактабларда ўқув, малакавий ва педагогик амалиётлар ўтказилган;

– кафедрада жами 319 та БМИ ҳимояси ўтказилган, бу ишларнинг электрон вариантлари институт ахборот ресурс марказига топширилган. Ҳозирги кунда БМИ мавзулари банки яратилган;

– кафедра профессор-ўқитувчилари жами 118 та очиқ дарсларни ўтиб беришган ва ўзаро таҳлил қилинган;

– кафедрада ўқитиладиган барча фанларнинг электрон адабиётлари ва ўқув таъминоти билан тўлиқ таъминланган. Муқобил тарзда ZiyoNet  таълим порталидаги мавжуд ўқув-материаллари жалб қилинган. Тошкент давлат педагогика университети ва вилоятлардаги педагогика институтларининг профессор-ўқитувчилари томонидан тайёрланган дарсликлар, ўқув, услубий қўлланмаларнинг электрон вариантлари билан ҳам таъминланган;

– кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан сўнгги 3 йилда 3 та дарслик яратилган: Педагогика (педагогика назарияси ва тарихи, I қисм. – Тошкент: Фан ва техногиялар нашриёти, 2010. – 436 бет.); Педагогика  (педагогика назарияси, дидактика, II қисм. – Тошкент: Фан ва техногиялар нашриёти, 2011. – 280 бет.); Pеdagogika (pеdagogika nazariyasi va tarixi – Toshkеnt: Noshr nashriyoti, 2011. – 456 bеt.). Ушбу дарсликларнинг муаллифлари “Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув адабиёти муаллифи” республика танловининг ғолиби деб топилган ва Олий ва ўрта махсус, Халқ таълими вазирликлари ҳамда “Истеъдод” жамғармасининг I даражали дипломи билан тақдирланган (қайд рақами 002). Ушбу диплом Олий ва ўрта махсус таълим Вазири Б.Ю. Ходиев томонидан 2013 йилнинг 12 январида тантанали равишда топширилган;

– кафедрада янги ўқув ва услубий қўлланмалар яратиш ва нашрга тайёрлаш, шунингдек, интерфаол ўқув машғулотлари учун услубий қўлланмалар яратиш ва тадқиқ этиш ишлари амалга оширилмоқда. Хусусан, 17 та  иш эълон қилинган ва ҳозирги вақтда яна 3 таси нашр этилиш арафасида;

– кафедрада ўқитиладиган жами 11 та фанлар учун ўқув режасида кўрсатилган соатлар миқдорига нисбатан 3 баробар ортиқ миқдордаги оралиқ назорат саволлари, жорий назорат саволлари, якуний назорат учун тест саволларининг вариантлари яратилган ва махсус тестлар банки ташкил этилган;

– кафедрада 1 та электрон дарслик (Математика ва уни ўқитиш услуби фани бўйича, муаллифи доц. Сувонқулов А.) ва 1 та маълумотлар банки (муаллифи проф. Тўрақулов Х.А.) ишлаб чиқилган. Улар ЎзР ОЎМТВ Низомига асосан электрон дарслик тоифалари белгиланиши учун Мувофиқлаштирувчи Кенгашга топширилган, шунингдек, 1 та АКТ ни ўқув жараёнига қўллаш бўйича дастур яратилган. Шунингдек, проф. Тўрақулов Х.А. раҳбарлигида “Маънавий қадрият” номли мультимедиали электрон қўлланма яратилган (электрон ҳисоблаш машиналари учун расмий рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, № DGU 02464, 16.04.2012);

– сўнгги йилларда кафедрадаги фан тўгаракларининг фаол аъзоларидан 2 нафар талаба Алишер Навоий номидаги Давлат стипендиати совриндори бўлган: 1) Холмўминова Баҳора (20.10.2010, №36, гувоҳнома Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим Вазирлигининг 2010 йил 20 октябридаги 406-сонли буйруғи билан берилган); 2) Зулфиқоров Ихтиёр (25.09.2012, №40, гувоҳнома Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим Вазирлигининг 2012 йил 24 сентябридаги 382-сонли буйруғи билан берилган).

– 6 нафар иқтидорли талабанинг республика миқёсидаги илмий мақолалари, 58 нафар талабанинг ОТМ миқёсидаги илмий ахборотлари эълон қилинган;

– кафедрада ҳар бир фан бўйича алоҳида-алоҳида мустақил бажариладиган  ўқув топшириқлари, математика фани бўйича мисол ва масалалар ҳамда она тил фани бўйича машқлар тўпламлари яратилган, уларнинг электрон вариантлари институт ахборот ресурс марказига ва ZiyoNet тармоғига жойлаштирилган;

– кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан 18 та фан бўйича маъруза матнлари ва ўқув-услубий мажмуаларга, 4 та фан бўйича машқлар ва масалалар тўпламларига, 8 та лабаратория ишлари учун ички ва ташқи тақризлар берилган;

– кафедрада сўнгги йилларда ОТМ ва республика миқёсида 183 та илмий, услубий мақолалар, ЎзР ВМ ҳузуридаги ОАК тавсия этган журналларда 38 та илмий мақолалар эълон қилинган. ОАК рўйхатидаги диссертация ҳимоя қилинаётган фан соҳаси бўйича ривожланган хорижий мамлакатларнинг юқори даражада тақриз қилинадиган нуфузли илмий журналларида 34 та мақола, халқаро илмий конференция материалларида 32 та илмий ахборотлар чоп этилган;

– кафедрада “Устоз-шогирд” тизими асосида муайян ишлар амалга оширилган: фан тўгараклари аъзоларидан 84 нафар иқтидорли талабанинг республика ҳамда ОТМ миқёсидаги алоҳида ва ҳамкорликда ёзилган мақолалари, 2 та шеърий тўпламлари ва 3 та ўқув-услубий рисолалари чоп этилган;

– сўнгги йилларда кафедранинг 3 та профессорлари (Жуманазаров У.А., Тўрақулов Х.А., Маматов А.Э.) тегишли илмий ташкилотлар қошидаги ихтисослашган ҳимоя кенгашларига аъзо бўлганликлари туфайли кафедранинг етакчи олимлари 6 та дарслик, 18 та ўқув қўлланма, 12 та илмий рисолалар, 18 та номзодлик ва докторлик диссертация, 64 та авторефератларга тақризлар ёзишган: ташқи тақризга келган 6 та диссертация ишлари муҳокама қилинган ва тақризлар берилган;

– сўнгги йилларда кафедрада 3 та дарслик, 17 та ўқув қўлланма, 4 та монография, 10 та тадқиқот-луғат яратилган, ОТМ ва республика миқёсида 183 та илмий, ўқув-услубий мақолалар илмий таҳрирдан ўтказилган.

2015 йил февралда кафедранинг номи Бошланғич таълим методикаси деб номланди.

Кафедра ўқитувчиларидан қуйидагилари  янги лойихаларда қатнашишди, профессор Жуманазаров У, Жуманазарова Г “Ўзбек халқ оғзаки ижоди ёдгорликлари” 100 жилдлигини нашрга тайёрлаш ва уни текстологик ўрганиш муаммолари (Ф1-ФА инновация 2012-1-8) номли лойиҳа мавзуси; Темуров Собир “Ахборот-коммуникацион таълим муҳитида математикани ўқитишни ташкил этишнинг илмий-услубий асосларини яратиш” (А1-ХТ-0-14297) лойиҳа мавзуси; Исматова Зулайхо “Айдар-Арнасой кўллар тизими, уни тадқиқ қилиш ва шакллантириш динамикаси” номли лойиҳа мавзуси шулар жумласидандир.

 Кафедрада 5 та илмий лойиҳа ёш олимларнинг фундаментал ва амалий тадқиқотлари танловига тавсия этилди. Шундан  1 та лойиха қўлга киритилди: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар махкамаси хузуридагии Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 2016 йил 9 мартдаги мажлисининг 1-сонли баённомасига кўра, шунингдек, Халқ таълими вазирининг 2016 йил 4 апрелдаги 91- сонли буйруғига кўра кафедра профессор–ўқитувчилари MUZ-2015-0725140051 рақамли “Бошланғич синф ўқувчиларининг нутқини бойитишда инглизча    –  русча  –  ўзбекча фраземаларнинг луғатини яратиш ва амалиётга тадбиқ этиш” номли амалий лойиха грантини қўлга киритди. (Рахбари: Жуманазарова Г, 20000000 қийматда).

1 нафар ўқитувчи (Умаров И ва Насруллаев Э) институт ҳузуридаги катта илмий ходим-изланувчилар институтига ҳужжат топширди. Кафедра ўқитувчиси Усмонов Мурод “Ахборот технологияларини ўрганиш бўйича мультимедиали электрон курс” номли мавзуда 1 та патентни қўлга киритди. Кафедра профессор-ўқитувчилари устоз -шогирд тизимида хам бир мунча ишлар олиб бормоқда. Жумладан: факултет талабаси Ибрагимова Ширин ЎзР Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди танловида ғолиб бўлиб Жиззах вилояти Хотин-қизлар қўмитаси ЮНИСЕФ Халқаро ташкилотининг молиявий кўмагидаги грант лойиҳасининг иштирок этди ва лойиҳанинг умумий қиймати 50890000 (эллик  миллион саккиз юз тўқсон минг) сўмлик бўлган грантни қўлга киритди.

Ko'rishlar soni(298)