Aziz ustoz-murabiylar! Kasb bayramingiz muborak bo’lsin. Yaratgan ishlaringizga baraka berib, doimo o’z panohida asrasin…

     Муҳтарам президентимиз ўзининг “Юксак маънавият енгилмас куч асарида” бугунги кунда долзарб бўлган фарзандларимиз келажаги ҳақида қайғуриб қуйидагича фикр билдиради: …инсониятнинг кўп минг йиллик тажрибаси шундан далолат берадики, дунёдаги зўравон ва тажовузкор кучлар қайси бир халқ ёки мамлакатни ўзига тобе қилиб, бўйсундирмоқчи, унинг бойликларини эгалламоқчи бўлса, авваламбор, уни қуролсизлантиришга, яъни энг буюк бойлиги бўлмиш миллий қадриятлари, тарихи ва маънавиятидан жудо қилишга уринади. Бунинг тасдиғини узоқ ва яқин тарихдаги кўп-кўп мисолларда яққол кўриш мумкин. Чунки ҳар қайси миллат ёки халқнинг маънавияти унинг бугунги ҳаёти ва тақдирини, ўсиб келаётган фарзандларининг келажагини белгилашда шак-шубҳасиз ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Шундай экан ҳозирги куннинг долзарб муаммоларидан бири ота-она, маҳалла ва таълим муассаси биргаликда фарзандларимиздан билимли ва маънавиятли баркамол инсонни тарбиялашдан иборатдир. Бу ишда кўпчилик ота-оналарнинг сустлигидан бу вазифанинг кўп қисми ўқитувчилар зиммасига тушмоқда. Буни улуғ адиб Алишер Навоийнинг ўзининг «Маҳбуб ул-Қулуб» асарида ҳам шундай келтиради: ота-оналар борки битта фарзандига тарбия бера олмайди, устозлар эса ўнлаб фарзандларга таълим ва тарбия беради. Демакки устозлар бошқа қийинчиликларга қарамасдан таълим соҳасидаги меҳнат қилаётган ҳақиқий маънодаги устоз ва тарбиячиларга байрамлар муборак, оилаларингизда тинчлик ҳотиржамлик тилаймиз.