14-январь Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Ўзбекистон мустақил ватаним, миллий армия – фаҳрим, ғурурим” мавзусида тадбир бўлиб ўтди

Тадбир Жиззах горнизони ҳарбий оркестри ижросидаги Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси билан бошланди.

Тадбирни институт ректори А.Ж.Холбеков кириш сўзи билан очиб берди. Барчамизга маълумки, 1993-йилнинг 29-декабрида 14-январь  “Ватан ҳимоячилари куни” деб эълон қилинди. Мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таъбири билан айтганда, “Миллий армиямиз мустақиллигимизнинг, тинч, осойишта ҳаётимизнинг мустаҳкам кафолатидир”. Ҳақиқатдан ҳам, миллий армиямиз жахон ҳарбий қурилишининг энг илғор тажрибаларини ўзида мужассам этган бўлиб, айни пайтда, миллий жанговар анъаналаримизни юксак садоқат билан давом эттирмоқда, шу билан бирга, минтақамизда рўй бериш эҳтимоли мавжуд бўлган ҳарбий ҳаракатлар ва жанговар амалиётлар ҳам ҳар томонлама эътиборга олинмоқда. Ҳарбий ўқув юртларимизда таълим тизими тубдан ўзгармоқда, уларда бўлғуси офицерларни тайёрлаш ва тарбиялаш ҳозирги замон талабларига тўла мос келадиган, принципиал жиҳатдан мутлақо янги бўлган ўқув- техник ва маънавий-аҳлоқий асосда йўлга қўйилган. Ўтган давр мобайнидаги амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар туфайли юртимиз хавфсизлигини, сарҳадларимиз даҳлсизлигини ишончли ҳимоя қилишга, аҳолимизнинг тинч ва осуда ҳаётига қарши қаратилган ҳар қандай ғаразли уринишларнинг олдини олишга қодир бўлган, ихчам, тезкор, ташкилий жиҳатдан мукаммал, замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминланган миллий армиямиз шакллантирилди. Бугунги кун ўғлонлари буюк бобоколонларимиз издоши бўлиб келмоқда десам асло муболаға бўлмайди. Ушбу байрам нафақат Ватан ҳимоячилари, балки шу Ватан ҳимоячиларини вояга етказган азиз ва муҳтарам онахонларимизнинг ҳам байрамидир. Шундай экан барчангизни бугунги байрам билан чин қалбдан муборакбод этаман деб сўзини якунлади.

2

Институт ректори профессор А.Ж.Холбековнинг кириш сўзидан сўнг, институт  Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси З.Абдувалиева “Она юртни мард ўғлонлар қўриқлайди!” мавзусида маъруза ўқиди. Мен мана шу ерда йиғилиб ўтирган барно қизлар, профессор – аёл ўқитувчилар номидан сиз азиз ватанимиз ҳимоячиларини самимий қутлайман. Сизлар борки, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо. Мустақиллигимиз ва тинч-фаровон ҳаётимизда сизларнинг хизматларингиз беқиёсдир. Маълумки, мустақиллигимизнинг илк йиллариданоқ мамлакатимиз мудофаасини кучайтириш масаласи давлатимиз сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишларидан бири сифатида белгилаб олинди. Мамлакатимизнинг Биринчи Президенти  Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг “Мудофаа ишларини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармони билан бу борадаги ишларга  тамал тоши қўйилди. Кейинчалик Мудофаа ишлари Вазирлигига айлантирилганлиги барчамизга аён. 1992 йил 14-январь куни эса  мустақил давлатимиз тарихда яна бир муҳим тадбирга қўл урди. Республика Олий Кенгашининг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган ҳарбий муассасалари тўғрисида”ги қарори билан мамлакатимиз ҳудудидаги барча ҳарбий тузилмалар мустақил Ўзбекистон тасарруфига ўтказилди. Ўзимизнинг миллий армиямизга эга бўлдик. Сарҳадларимиз тинчлиги янада мустаҳкамланди. Мен сўзим сўнгида тинчлигимиз абадий бўлишини, Ватанга хизмат қилишда оғишмай ҳаракат қилиб толмасликларингизни тилаб қоламан деб сўзини якунлади.

3

Институт хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси З.Абдувалиеванинг маърузасидан сўнг, Жиззах горнизони офицерлар уйи бошлиғи капитан А.Тошпўлатов табрик учун сўзга чиқди. Авваломбор, барчангизни ҳарбийлар номидан қизғин қутлайман деб сўзини давом эттирди. Мустақил Ўзбекистонимизда мард ўғлонлар бор экан тинчлигимиз абадийдир. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳозирги кунда МДҲ да қурол-яроғга бойлиги, мустаҳкамлиги жиҳатдан биринчи ўринда туришини, сарҳадларимиз даҳлсизлигида ҳарбийларнинг хизматлари катта эканлиги ва ушбу хизматларни адо этиш улар учун шараф эканлигини айтиб сўзини якунлади.

 Ушбу табрик сўзидан сўнг, талабалар номидан Тарих факулътети иккинчи босқич талабаси Б.Намозов сўзга чиқди. Ватан ҳимоячиларини байрам билан табриклаб, мамлакатимизда ёшларга яратиб берилаётган имкониятлар, айниқса, ҳарбий хизматни ўтаб келган йигитларга олийгоҳларга кириш учун 27 фоизли имтиёз бали, ушбу имтиёз билан шартнома асосида ўқишга кирган талабаларга Республика Камолот ЁИҲ Марказий Кенгаши томонидан шартнома тўловининг 35 фоизи тўлаб берилишларини айтиб ўтди ва ушбу яратилаётган имкониятлардан мамнунлигини, улардан оқилона фойдаланиш зарурлигини таъкидлади. Ва Ватан ҳақида бир жуфт шеър билан сўзига якун ясади.4

Шундан сўнг, Афғон уруши ва Чернобилъ ҳалокати қатнашчилари, “Статус” жамоаси, 14 январь Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан спортнинг еттита тури бўйича профессор-ўқитувчилар ўртасида ўтказилган спорт мусобақалари ғолибларини ва фаол қатнашган профессор-ўқитувчилар фаҳрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

dfgdfgdfgdf

Тадбир давомида Жиззах ҳарбий горнизони ҳамда, Мусиқий таълим йўналиши талабалари томонидан тинчлик, дўстлик, ёшлик ва Ватанни тараннум этувчи куй-қўшиқлар ижро этилди.