“1-Декабрь Халқаро ОИТСга қарши кураш куни”

2016 йилнинг 28 ноябрь куни Жиззах давлат педагогика институти Маданият саройида “1-Декабрь Халқаро ОИТСга қарши кураш куни” муносабати билан йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда институт маънавий-маърифий ишлар проректори Ф.Ахмедов, институт маънавий-маърифий ишлари бўлим бошлиғи Ф.Қўшназаров, Республика саломатлик ва тиббий статистика институтининг Вилоят филиалининг Соғлом Турмуш Тарзини тарғиб қилиш ва ўқитиш бўлим мудири З.Сатторова, Вилоят ОИТС га қарши кураш маркази ётакчи мутахассиси Н.Жамолов, факулътет деканлари, гуруҳ раҳбарлари ҳамда талабалар иштирок этдилар.