Ijodiy (kasbiy) imtixonlar natijalari 
NATIJALARI

Maxsus kod bo'yicha izlash

3356


АХБОРОТ ХАТИ

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича харакатлар стратегиясининг учинчи бўлимига мос тарзда белгиланган Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб- қувватлаш 2018 йили дастурига биноан Жиззах давлат педагогика институти томонидан Республика илмий-амалий конференция ташкил ташкил этилмоқда.

     “Баркамол авлодни тарбиялашда жисмоний маданият ва спортнинг муаммо, ечимлари” мавзусидаги Республика илмий-амалий конференцияси 2018 йил 25-26 май кунлари кунлари бўлиб ўтади.

Конференция қуйидаги шўъбалар бўйича фаолият олиб боради:

 

  1. Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисидаги қонуннинг ҳаётга тадбиқ этилиши.
  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармонини ижросини таъминлаш бўйича режалаштирилган чора-тадбирлар
  3. Узлуксиз таьлим тизимида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришнинг долзарб муаммолари.
  4. Жисмоний маданият дарсларини ва спорт тугаракларини самарадорлигини оширишда ахборот коммуникация ва замонавий педагогик технологияларни ҳаётга тадбиқ этиш борасидаги иш тажрибалари.
  5. Соғлом авлод тарбиясида педагогика, психология, тиббиёт ва маънавият асосларининг бирлилиги.
  6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорларини ОТМ, КҲК ва бошқа таълим муассасаларида тажриба алмашиш мақсадида (иш режаси,буйруқ,тадбирлардан намуналар, таклиф ва мулоҳазалар) анжуман иштирокчилари ўзлари билан олиб келишлари сўралади.

Тақдим этилаётган мақола ва анжуман материалларини расмийлаштириш тартиби:

Мақола икки нусхада ва электрон варианти билан Мicrosoft Word 2003, 2007 форматида Times New Roman 14 шрифтда, юқори ва пастдан 2,5 см., ўнгдан 1,5см., чапдан 3 см қолдириб, сатрлар оралиғи 1,5 интервал. Мақолалар sportkafedra@umail.uz, sportkafedra@inbox.ru  электрон манзилига жўнатилади.

Биринчи саҳифанинг юқори ўртасида бош ва қалин харфлар билан мақоланинг номи, 2-қаторининг ўнг томонида муаллифнинг илмий даражаси ва унвони, фамилияси, исми, шарифи, 3-қаторда муаллифнинг иш жойи кўрсатилиши шарт.

Мақолаларнинг қисқача мазмуни ўзбек, рус, инглиз тилларида берилиши лозим.

Талабга жавоб бермайдиган мақола ва тезислар  тўпламга киритилмайди ва муаллифларга қайтарилмайди.

Мақолалар 2018 йил 5-май кунига қадар қабул қилинади, мақолалар 3 саҳифадан ошмаслиги лозим.

Мақолаларни тахрир қилиш, сертификат  ва нашр ҳаражатлари учун хар бир мақолага олдиндан 25 000 сўмдан бадал пули тўланади. ШХВ. 4001108600840179501002. ИНН. 200343003

Манзил: Жиззах шаҳар, Ш.Рашидов шох кўчаси, 4-уй, Жиззах ДПИ,  Жисмоний маданият факультети.

Алоқа телефонлари  (99890) 265 03 44, (99890) 311 67  77, (99893) 377 68 67