Ijodiy (kasbiy) imtixonlar natijalari 
NATIJALARI

Maxsus kod bo'yicha izlash

2615


Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасига бағишлаб ўтказилган “Хотира” дарслари тўғрисида

Институт Маданият саройида 2016 йил 6 сентябрь куни “Хотира” дарси ташкил этилди. “Хотира” дарсида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири Вахобов Алишер Восиқович иштирок этди.

Йиғилишни институт ректори А.Холбеков кириш сўзи билан очди.  Шундан сўнг сўз Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири Вахобов Алишер Восиқовичга берилди. Алишер Восиқович Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасига бағишланган маърузаси билан иштирок этди.

Маърузадан сўнг “Хотира” дарсида “Марра бизники” номли видеоролик намойиш этилди.  Йиғилишда видеоролик намойишидан сўнг фикрлар билдирилди.

“Хотира” дарсида барча соха проректорлари, факультет деканлари, профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар жами 708 нафар киши иштирок этди.