Педагогика факультети томонидан 2016 йил “Соғлом она бола ва йили” Давлат дастури доирасида 15-май Халқаро “Оила” куни муносабати билан муносабати билан ташкил этилган Атлас сайли кўрик-танлови

Тадбирни факультет  декани доц.Р.Абдурасулов  табрик сўзи билан очиб берди. У ўз сўзини юртбошимизнинг “ Ҳар қайси жамиятнинг маданий даражаси ва маънавий баркамоллиги аёлларга бўлган муносабат билан белгиланади ”- деб айтиб ўтган фикрларини  таъкидлаб ўтиши билан биргаликда, анъанага айланиб улгурган мазкур сайл, ёшларимизда миллий қадриятларга нисбатан хурмат хурмат ҳиссини шакллантириб, уларни оилага тайёрлаш кўникмаларини ошишига, эстетик дид ва нафосат туйғуларининг ривожланишига хизмат қилишини таъкидлаб ўтди.

atlas  welcome  

     Кейинги сўз навбати институт  хотин қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси З.Абдувалиева берилди. У ўз сўзида асрлар оша яшаб келаётган  халқимизнинг ўлмас анъаналари ва қадриятлари ёшларимизни маънавий баркамоллик сари етаклашини,  анъанага айланиб улгурган мазкур сайл хам ёшларимизни миллий қадриятларга нисбатан хурмат билан қараш, уларни оилавий хаётга тайёрлаш билан биргаликда юртбошимиз томонидан эълон қилинган 2016 йилнинг “Соғлом она ва бола” йили Давлат дастури ижросининг институтимизда (институт дастури) бажарилишини таъминлаш шунингдек  талабалар ўртасида миллий қадриятларимизни мустаҳкамлаш, кийиниш маданияти, одоб- аҳлоқ қоидаларини шакллантириш ишларининг ривожланишига катта хисса қўшишини таъкидлаб ўтди.

atlas

         Кейинги сўз навбати Жиззах вилоят хотин қизлар қўмитаси котибият мудири Н.Алимовага берилди. У ўз сўзида Мустақиллик туфайли миллий қадриятларимиз ва урф-одатларимиз яна қайтадан сайқал топаётганлиги, ўзгача қиёфа касб этиб, ёшларимизнинг маънавий дунёсига сингиб, уларда  миллий қадриятларга ҳурмат туйғуларини шакилланишида муҳим ўрин тутиб бораётганли бораётганлигини таъкидлаб ўтди. У сўзида давом этиб, яқиндагина “Ҳотира ва қадрлаш” кунини нишонлаганимизни ва бу тадбирлар ҳам ёш алод вакилларида Ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришида муҳум ўрин тутишини, бугунги сайл 2016-йил “Соғлом она ва бола” йили Давлат дастури доирасида Вилоят дастурининг 6- бўлим, 46, 51-бандларини таъминлаш ҳамда  15-май Халқаро “Оила” куни муносабати таъкидлаб ўтди.

         Шундан сўнг  кўрик танлов иштирокчиларини баҳолаш ва ғолибларни аниқлаш учун ҳакамлар таркиби қуйдагича шакллантирилди:

  1. Н.Алимова, Жиззах вилоят хотин қизлар қўмитаси котибият мудири
  2. Г.Хамроева, вилоят хокимлиги хузуридаги “Вояга етмаганлар” билан ишлаш бўлими етакчи мутахасисси
  3. З.Абдувалиева, институт хотин қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси;
  4. Х.Бўриева, институт ҳуқуқшуноси

Сайлда миллий либослари   учун номинациялар:

  1. Миллий талқиндаги атлас ёки адрас либос;
  2. Замонавий талқиндаги атлас ёки адрас либос;
  3. Миллий келинлик либослари (атлас ёки адрас);
  4. Талаба йигит- қизларнинг кундалик формаси (профессионал дизайнерлар билан ҳамкорлик қилиш мумкин);
  5. Энг узун соч;
  6. Энг майда ўрилган соч;
  7. Она-қиз бола миллий либосда.

Хакамлар томонидан номинациялар ғолиблари аниқлангунга қадар  мусиқий таълим йўналиши ва педагогика- психология йўналиши иқтидорли  талабаларининг  куй, қўшиқ ва рақслардан иборат бадиий чиқишлари, шунингдек, тасвирий санъат ва мухандислик графикаси йўналиши 206- гуруҳ талабаси Абдлақулова Ферузанинг ижодий ишлари, дизайн лойиҳалари  ва санъат кўргазмаси намойиши бўлиб ўтди  ва  кўпчиликда катта таассурот қолдирatlas Nodira alimovaди.

Хакамлар томонидан номинациялар ғолиблари аниқланди. Унга кура:

Миллий талқиндаги атлас ёки адрас либос номинацияси  бўйича;

  • ўрин- Ахророва Севинч- дефектология йўналиши 101- гуруҳ талабаси
  • ўрин- Усанова Севара – дефектология йўналиши 101- гуруҳ талабаси
  • ўрин- Абсаматова Шохсанам – дефектология йўналиши 101- гуруҳ талабаси

Замонавий талқиндаги атлас ёки адрас либос  номинацияси  бўйича;

1-ўрин- Ортиқова Махлиё- Хорижий тиллар факултети 108- гуруҳ талабаси

2-ўрин- Имомова Наргиза – дефектология йўналиши 401- гуруҳ талабаси

3-ўрин- Эрматова Лобар – мусиқий таълим йўналиши 205- гуруҳ талабаси

Миллий келинлик либослари (атлас ёки адрас) номинацияси  бўйича;

1-ўрин- Абдухакимова Нодира- дефектология йўналиши талабаси

2-ўрин- Суннатуллаева Махфуза – дефектология йўналиши 101- гуруҳ талабаси

3-ўрин- Исроилова Феруза- Хорижий тиллар факултети талабаси

Талаба йигит- қизларнинг кундалик формаси номинацияси  бўйича;

Қизлар ўртасида

1-ўрин- Турсунова Дилфуза – дефектология йўналиши 301 – гуруҳ талабаси

2-ўрин- Тохирова Саодат – дефектология йўналиши  301- гуруҳ талабаси

  • ўрин – Тожибоева Мадина дефектология йўналиши 301-гуруҳ талабаси

Йигитлар ўртасида

  • ўрин -Ғайратжонов Бобур – дефектология йўналиши 301 – гуруҳ талабаси
  • ўрин- Жўрахўжаев Мухаммадазизхўжа- дефектология йўналиши 302 – гуруҳ талабаси
  • ўрин- Хабибуллаев Нурали- дефектология йўналиши 301 – гуруҳ талабаси

Энг узун соч номинацияси  бўйича;

1-ўрин- Каримова Дилфуза- дефектология йўналиши талабаси (120 см)

2-ўрин- Эшдавлятова Меҳриноз – мусиқий таълим йўналиши 307- гуруҳ талабаси (92 см)

3-ўрин- Суннатуллаева Махфуза – дефектология йўналиши 101- гуруҳ талабаси (90 см)

Энг майда ўрилган соч номинацияси  бўйича;

1-ўрин- Ибрагимова Мавлуда – дефектология йўналиши 201- гуруҳ талабаси (325 та)

2-ўрин- Усанова Севара – дефектология йўналиши 101- гуруҳ талабаси (280та)

3-ўрин- Қурдошева Озода – мусиқий таълим йўналиши 306- гуруҳ талабаси (180 та )

Она-қиз бола миллий либосда

1-ўрин- Абдувалиева Хуррият – дефектология йўналиши 102- гуруҳ талабаси

2-ўрин- Хурсанова Мохира – педагогика-психология кафедраси 305-гуруҳ талабаси

3-ўрин- Хаитбоева Мохира – дефектология йўналиши 101- гуруҳ талабаси

Бундан ташқари яна қуйидаги номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди:

 

Кундалик миллий келинлик либослар бўйича

1-ўрин- Ўктамова Комила – дефектология йўналиши 101- гуруҳ талабаси

2-ўрин- Хасанова Нигора – мусиқий таълим йўналиши 206- гуруҳ талабаси

3-ўрин- Пармонова Лола  – педагогика-психология йўналиши 105- гуруҳ талабаси

Милийликни мужассамлаштирган замонавий талабалар формаси номинацияси бўйича

1-ўрин- Тўлаганова Нурхон – педагогика-психология йўналиши 304- гуруҳ талабаси

2-ўрин- Қурошева Озода – мусиқий таълим йўналиши 306- гуруҳ талабаси

3-ўрин- Якубова Нодира  – педагогика-психология йўналиши 104- гуруҳ талабаси

Тасвирий санъат ва дизайн йўналиши бўйича мутлоқ ғолиб сифатида- тасвирий санъат ва мухандислик графикаси йўналиши 206- гуруҳ талабаси Абдлақулова Феруза эътироф этилди.

         Номинациялар ғолибларига фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалар топширилди.

Мазкур тадбир тавсилотлари вилоят телерадиокомпанияси, Жиззах шаҳар телерадиокомпанияси вакиллари ва республика телерадиокомпанияси

вакиллари томонидан, шунингдек, маҳаллий ва Республика ОАВ томонидан кенг ёритиб борилмоқда.

Атлас сайли барчада катта таассурот қолдирди.