2019-2020 o’quv yili qabulida 1-tanlangan yo’nalishlari
Jizzax davlat pedagogika institutida bo’lgan, DTM abiturientlar bazasida ro’yxatga olingan abiturientlar soni haqida umumiy ma'lumot
Jami: 32606
Yangilanish: 15.07.2019

Qabul rejasi O'zbekcha Rus Jami Tanlov ko’rsatkichi (konkurs)
2180 19584 1243 20827 9.55
Qabul rejasi O’zbek Rus Jami Tanlov ko’rsatkichi (konkurs)
780 11466 313 11779 15.10
Olimpiada (sport musobaqasi) g’oliblari Yoshlar ittifoqi sertifikatiga ega Harbiy qism tavsiyanomasiga ega abitu Harbiy farzand-lari Ichki ishlar xodimlarining farzandlari Chet el fuqa-rosi
10 1 124 26 16 18

Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорларининг ибратли фаолиятини кенг тарғиб этиш мақсадида ўтказилган «Бахтим шул – ўзбекнинг Зулфиясиман» деб номланган бадиий тадбир

Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорларининг ибратли фаолиятини кенг тарғиб этиш мақсадида ўтказилган «Бахтим шул – ўзбекнинг Зулфиясиман» деб номланган бадиий тадбирни институт Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси З.Абдувалиева ўзининг кириш сўзи билан очди. З.Абдувалиева ўз нутқида қуйидагиларни гапирди: Келажаги буюк давлатни барпо этишни ўз олдимизга мақсад қилган эканмиз, бунинг учун авволо, соғлом миллатни ва соғлом авлодни шакллантирмоқ лозим. Ана шундай олий мақсадлар йўлида институтимизда қатор самарали ишлар амалга оширилиб келмоқда. Тарбия замирида машаққатли меҳнат, сабр-қаноат, етарлича дунёвий, сиёсий ва хуқуқий билимлар жамламаси ётади. Аёл баркамол юрт келажакгининг равнақига ўз хиссасини қўша оладиган авлодни тарбиялаши учун ана шундай кўникмаларга эга бўлмоғи лозим.

Институт Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаётда тўлақонли иштирок этишини

таъминлаш, уларнинг маънавий ва интеллектуал савиясини юксалтириш борасида олиб борилаётган ишларнинг самарадорлигини ошириш, шунингдек, уларни ижтимоий-хуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ва уларга етарли шароитлар яратиб бериш, ёшларни маънавий баркамол, ғоявий курашчан, миллат ва давлатнинг барқарорлиги ҳамда тараққиёти йўлида ўз кучини аямайдиган, миллий қадриятларни улуғлайдиган, маънавий тахдидларга қарши тура оладиган, ўзида фидоийлик ҳиссини мужассамлаштирган инсонлар қилиб тарбиялашда институтда фаолият юратаётган жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда талаба-қизлар ўртасида олиб борилаётган маънавий-ахлоқий, тарбиявий, оилавий хаётга тайёрлаш борасидаги ишларни янада яхшилаш мақсадида қатор самарали ишлар, тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

Бу борада ўтказилаётган тадбирлар талаба-қизларни соғлом ва баркамол, маънавий етук қилиб хаётга тайёрлашда, уларни эзгу ишларга банд этишда муҳим ўрин тутади. Шундай олиб борилаётган амалий ишлар ва тадбирлар самараси ўлароқ иқтидорли талаба-қизлар орасидан институтда 4 нафар Зулфия номидаги Давлат мукофоти, 1нафар Ниҳол мукофоти соҳибаси, бир нечта спорт усталари, спортнинг турли соҳалари бўйича чемпионлар, Навоий, Улуғбек, Беруний номли Давлат сипендияси соҳибалари, Президент сипендиантлари, фан олимпиадаси ва Юрт келажаги танлови ғолибалари шулар жумласидандир. Институтимиз қўшидаги 2-сонли академик лицей ўкувчиси Моҳигул Райимқулованинг 2016 йил Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаси бўлганлиги барчамизни қувонтирди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида”ги 2016 йил 1 мартдаги ПҚ-2501 сонли Қарори ҳамда Халқ таълими вазирлигининнг 2016 йил 5 мартдаги 01-19 сонли чора-тадбирлар режаси ижросини таъминлаш мақсадида А.Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика институти Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти, шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси, Маънавий –маърифий бўлим, Ўзбекистон халқ демократик партияси вилоят Кенгаши, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси шаҳар Кенгаши, маънавий-маърифий бўлим, “Камолот” ЁИҲбт , Ахборот-Ресурс маркази ҳамкорлигида Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорларининг ибратли фаолиятини кенг тарғиб этиш мақсадида ташкил этилган «Бахтим шул – ўзбекнинг Зулфиясиман»

деб номланган бадиий тадбирни очиқ деб эълон қиламан.