Жиззах давлат педагогика институти видеоконференция залида “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил институти (бизнес омбудсман) фаолиятининг ҳуқуқий асослари” мавзусида видеоконференқия бўлиб ўтди

Видеконференция онлайн тарзида олиб борилди. Конференцияни А.Саидов олиб борди. Асосий маъруза учун сўз Республика Тадбиркор аёллар асатсацияси раҳбари Г.Маҳмудовага берилди. Г.Маҳмудова ўз маърузасида Республикада 2016 йилда амалга оширилган тадбиркорлик ишларига алоҳида тўхталди. Шу йили тадбиркорлик ишларига банклардан 4 млн.90 минг сум пул кредит ажратилганлиги ва бу маблағлар мақсадли равишда амалга оширилганлиги тўғрисида тўхталди. Шунингдек, тадбиркорлик ишларини жойларда яхши амалга оширилганлиги, минтақвий тадбиркор вакиллар жойларда дахлсизлик ҳуқуқи бўлиши лозимлиги ҳақида, шуларга тегишли бўлган халқаро, миллий қоида-қонунларга амал қилиш ҳақида фикрларини баён этди.

jggg

А.Саидов Жиззах вилоятига сўз берганда, Жиззах вилояти Тадбиркорлар уюшмаси раиси Н.Тўлаганова вилоят миқёсида тадбиркорлар иши бўйича амалга оширилаётган вазифалар ҳақида, вилоятда кўпроқ коллеж ўқувчиларини, буларга намуна бўладиган нуроний онахонларни ҳам жалб қилиш масалаларини айтиб ўтди. Бизнес омбудсман масаласига иложи борича аёлларни тадбиркорлик фаолиятида айрим учрайдиган салбий муносабатларни жойида ҳал қилиб, судгача бормаслик масалаларини биринчи режага қўйди. Ушбу масалалар юзасидан Зомин тумани тадбиркор аёллар уюшмаси раиси М.Аманова, Жиззах шахар Оққўрғонлик маҳалласи тадбиркори З.Ҳолиқова, ЖДПИ хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Абдувалиева, хорижий тиллар факулътети хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.Равшанова, Тошкент шаҳридан тадбиркор Ф.Юсуповалар ҳам сўзга чиқиб, конференция ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтдилар. Видеоконференция сўнгида тадбиркор аёллар томонидан конференция қатнашувчиларига буклетлар берилди.