Жиззах давлат педагогика институтида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2016 йил 14 октябрдаги № 87-02- 256-сонли хати асосида оширилган ишлар амалга оширилмоқда

Институт ректорининг Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2016 йил 14 октябрдаги № 87-02- 256-сонли хати асосида 2016 йил 17 октябрдаги № 612 -сонли ички буйруғи ижрога киритилди. “Тил ҳафталиги” тадбирлари доирасида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Режа асосида қуйидаги ишлар амалга оширилди:

– 2016 йил 18 октябрь куни Дўстлик туманида пахта йиғим-теримида иштирок

этаётган Ўзбек тили ва адабиёти факультетида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат

тили ҳақида”ги Қонуни ҳамда 2016 йил “Навоий” номидаги стипендияга сазовор

бўлган 3 курс талабалари Абдуғаффорова Шодиёна ва Шодиев Одилжонларни

тақдирлаш тадбири ташкил қилинди.

– 2016 йил 19 октябрь куни Ўзбек тили ўқитиш методикаси кафедраси

профессор-ўқитувчилари иштирокида “Давлат тили – миллат ғурури” мавзусида

семинар ўтказилди.

– 2016 йил 20 октябрь куни Бошланғич таълим методикаси кафедраси

профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирокида “Она тили – миллат хазинаси”

мавзусида давра сухбати ташкил этилди.

– 2016 йил 21 октябрь куни институт Малака ошириш ва қайта тайёрлаш

факультетида “Тилга эътибор – элга эътибор” мавзусида давра суҳбати ташкил

этилди.

– 2016 йил 21 октябрь куни институт Ахборот ресурс марказида “Давлат тили

ҳақида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти юзасидан давра суҳбати ташкил этилди.

Шунингдек, Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан

тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилди. Жумладан: 2016 йил 21 октябрь куни

Жиззах олий ҳарбий авиация билим юртида Бошланғич таълим методикаси кафедраси

ўқитувчиси Ф.Ибрагимова “Ўзбек тили – она тилимиз” мавзусидаги маърузаси

билан иштирок этди.

Институт “Зиё чашмаси” газетасининг октябрь ойи сонида ўтказилган тадбирлар

ёритилмоқда.

1 2 3 4