Аёл ва сиёсат

Жиззах давлат педагогика институтида 2016 йил 11 ноябрь куни  Хотин-қизлар қўмитасининг “Аёл ва сиёсат” мавзусидаги  давра суҳбати институт Маданият саройида ўтказилди.

Давра суҳбатида Институт ХҚҚ бошланғич ташкилоти раиси З.Абдувалиева, институт маънавий-маърифий бўлим бошлиғи Ф.Қўшназаров, институт биносида жойлашган 19-сайлов участкаси комиссияси раиси Ё.Туропов, “Заргарлик” маҳалласи МФЙ раисининг диний-маърифат, маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси, 19-сайлов участкаси комиссияси раис ўринбосари  Г.Муродқулова, барча факулътетлар ХҚҚ раислари, 70 нафар талаба-қизлар иштирок этдилар.

“Аёл ва сиёсат” мавзусидаги давра суҳбатини институт ХҚҚ бошланғич ташкилоти раиси З.Абдувалиева ўзининг кириш сўзи билан очди ва ўз нутқида қуйидагиларга тўхталди.

“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонун ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш даврида сайловчилар ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш бўйича ўткузиладиган тадбирлар дастури” ижросини таъминлаш мақсадида институт хотин-қизла қўмитаси маънавий –маърифий бўлим, институт биносида жойлашган 19-сайлов участкаси вакиллари, “Заргарлик” маҳалласи фаоллари ва оилали талаба-қизлар билан ҳамкорликда “Аёл ва сиёсат” давра суҳбатининг ўтказилишидан мақсад маҳалла, ўқув муассасаси талаба-ёшлар, сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг ҳуқуқий саводҳонлигини юксалтиришдан иборатдир.

Истиқлол йилларида яратилган миллий сайлов тизими, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонун, унга кейинги йилларда киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг сайлов масалаларини тартибга солувчи қарорларининг  мазмун-моҳияти ҳамда, сайловчиларнинг қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликарини хотин-қизлар ўртасилда кенг тарғиб қилиш ҳамда тушунтириш ишларини олиб боришга қаратилган ушбу давра суҳбатида қуйидаги профессор-ўқитувчилар, факулътетлар хотин-қизлар қўмитаси раислари ҳамда талаба-қизлар ўз фикр ва мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар.

Якубова Лола – Тасвирий саньат ва меҳнат таълими факулътети ХҚҚ б/т раиси нутқида талаба-қизларимизнинг ҳар бир ишда фаоллигини таъминлаш, уларни ўқишда ва жамоат ишларида фаол иштирок этишларини, тенгдошларига, оила аъзоларига намуна бўлишларини таъминлашлари зарур. Ҳозирги даврдаги сиёсий жараёнларда ҳам улар ўрнак бўлишлари лорзимлиги ҳақида тўхталиб ўтди.

Т.Равшанова, Д.Файзуллаева, М.Қаюмова, З.Пардаева каби факулътетлар хотин-қизлар қўмитаси раислари ҳам сайлов ҳақида ўз фикрларини билдирдилар. Ёшларнинг катта қисми мустаҳкамлаб қўйилган сайлов ҳуқуқларидан хабардорлиги, фуқаролиқ бурчини яхши ҳис этиши каби тушунчалар улар онгида номоён этаётганлигини таъкидлаб ўтдилар.

Давра суҳбатида ўзлариниг сайловга бўлган муносабатларини  билдира олган  қуйидаги талаба-қизлар: Мирсаидова Шахноза, Мамаюсупова Нигора, Бўронова Гулноза, Бобоева Гулшан, Хасанова Шохсанам. Ғуломова Лобарлар фаол иштирок этди.

Институт ХҚҚ б/т раиси: З.Абдувалиева