Ijodiy (kasbiy) imtixonlar natijalari 
NATIJALARI

Maxsus kod bo'yicha izlash

1924


АРМ янгиликлари

         z4 Жорий йилнинг 9 апрель куни Жиззах давлат педагогика институти ахборот- ресурс маркази ҳамда Мактабгача ва бошланғич таълим факультети ҳамкорлигида “Менинг севимли ўнта китобим” акциясига киритилган Г. Г Маркеснинг “Ёлғизликнинг юз йили”романининг ўрганилиши юзасидан маданий- маърифий давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбати ахборот- ресурс марказининг Мустақил ўқув хонасида бўлиб ўтди.


Давра суҳбатини институт ахборот –ресурс маркази бўлим бошлиғи М. Ҳайитова очиб берди ва “ Менинг севимли ўнта китобим” маданий- маърифий танловининг Низоми ҳамда танлов шартлари билан таништирди.

Шундан сўнг, АРМ кутубхоначиси С. Исроилова “ Менинг севимли ўнта китобим” маданий- маърифий танловига қўйилган бадиий китобларга шарҳ берди.

z2Давра суҳбатини Мактабгача ва бошланғич таълим факультети маънавий- маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари Д. Ҳайдаров давом эттириб, Г. Г. Маркеснинг ҳаёти ва ижодига тўхталди. Унинг “ Ёлғизликнинг юз йили ”романи Нобель мукофотига сазовор бўлганлиги, жаҳон адабиёти дурдоналари туркумига киритилганлигини алоҳида таъкидлади. 

Шу факультетнинг Мактабгача таълим методикаси кафедраси ўқитувчиси Б. Норбекова “ Ёлғизликликнинг юз йили” романида оила тарбиясига бўлган эътиборнинг талқин этилиши юзасидан ўз фикрларини билдирди. Асарнинг бош қаҳрамонлари Урсула ва Хосе Аркадио Буэндоларнинг фарзанд тарбиясига бўлган эътибори, Урсуланинг меҳнатсеварлиги, мустаҳкам иродалилиги каби фазилатлари тўғрисида тўхталди.

z3Суҳбат давомида ўқитувчи Б Норбекова томонидан иштирокчи талабаларнинг асар сюжетларига бўлган муносабатлари юзасидан саволлар берилди. Савол –жавоблар мунозарасида талабалардан Ш. Мирзабекова, Х. Назарова, З. Усмоналиева, Ш. Назмиддиновалар фаол иштирок этиб, асар қаҳрамонларига ўз муносабатларини билдирди ва асарда Ғарб менталитетига хос ҳаёт тарзи акс эттирилганлигини , бундан тегишли хулоса чиқариш лозимлигини алоҳида таъкидлашди.

Давра суҳбатини АРМ бўлим бошлиғи М.Ҳайитова якунлаб,”Менинг севимли ўнта китобим” маданий- маърифий танловидан кўзланган мақсад, талаба-ёшларда китобхонликни янада ривожлантириш, уларнинг маънавий дунёсини кенгайтириш, бадиий адабиётларнинг инсон ҳаётидаги ўрни ва ролини тушунтиришдан иборат эканлигини таъкидлаб, мазкур танловда Мактабгача ва бошланғич таълим факультети талабалари совринли ўринларни эгаллашларига ишонч билдирди.

   z1