АРМ янгиликлари

Жорий йилнинг 25 апрель куни институт ахборот-ресурс марказининг мажлислар залида Педагогика факультеи Дефектология йўналиши билан ҳамкорликда “Менинг севимли ўнта китобим” акцияси доирасида Ф.Достоевскийнинг “Жиноят ва жазо” романининг мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.Давра суҳбатида ахборот-ресурс маркази ходимлари, Дефектология йўналиши профессор-ўқитувчилари ҳамда рус тили ва адабиёти ўқитиш методикаси кафедраси ўқитувчилари  иштирок этишди.

       Давра суҳбатини Дефектология кафедраси мудири, тиббиёт фанлари номзоди Ғ.С.Арифходжаев кириш сўзи билан очди ва рус ёзувчиси Ф.Достоевскийнинг ҳаёт ва ижод йўли тўғрисида қисқача маълумот берди. Суҳбатни рус тили ва адабиёти ўқитиш методикаси кафедраси доценти Д.Ж.Ҳожиметова давом эттириб, “Жиноят ва жазо”романида инсонлар икки тоифага бўлиниши, ҳар қандай  жиноят жазосиз қолмаслиги, ҳаётда учрайдиган ноҳақликларга қарши кураш каби воқеалар  ёритилганлигини, асарнинг бош қаҳрамони Раскольников образининг айрим жиҳатларини  эътиборга олиб, уни ижобий қаҳрамон, баъзи жиҳатларига нисбатан салбий образ деб баҳолаш мумкин эканлигини таъкидлади.

1

Axborot Resurs Markazi

Шундан сўнг, 1-курс талабалари Чимиров Сардор ва Исломова Озодалар мазкур асарнинг мазмун-моҳиятига доир  асосий  фикрларни баён этдилар. Суҳбатни талаба Акромова Севинч давом эттириб, роман мазмунига доир ишланган слайдларни иштирокчиларга намойиш этди. Сўнгра, ”Саҳнага кўчган бадиият” номинацияси бўйича 1-курс талабалари томонидан тайёрланган саҳна кўриниши   иштирокчилар ҳукмига ҳавола этилди.

          Давра суҳбати “Жиноят ва жазо”романининг персонажлари  хусусидаги баҳс-мунозара билан давом этди. Сўнгра, ”Менинг севимли ўнта китобим” танловига қўйилган бадиий адабиётларни АРМ ходимаси С.Исроилова иштирокчиларга қисқача шарҳлаб берди. Тадбир давомида 1-курс талабаси Одилов Достон томонидан чизилган ёзувчи Ф.Достоевский портрети иштирокчилар таҳсинига сазовор бўлди.

Тадбирни Дефектология кафедраси мудири Ғ.С.Арифходжаев якунлаб, давра суҳбатида фаол иштирок этган талабаларни фахрий ёрлиқлар билан тақдирлади.