АРМ янгиликлари

Жорий йилнинг 15 декабрь куни институт ахборот-ресурс марказининг Мажлислар залида “Китобнинг ёшлар маънавиятини шакллантиришдаги ўрни ва аҳамияти” мавзусида талаба-ёшлар ўртасида давра суҳбати ўтказилди. Мазкур тадбир Ўзбекистон миллий тикланиш демократик партияси Жиззах шаҳар кенгаши, ЎзМТДП вилоят кенгаши, ЖДПИ Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбек тили ва адабиёти факультети профессор-ўқитувчилари, талабалари ҳамда институт ахборот-ресурс маркази ҳамкорлигида ташкил этилди. Тадбирни институт Хотин-қизлар бошланғич ташкилоти раиси З.Узоқова кириш сўзи билан очиб берди. Сўнгра ЎзМТДП Жиззах шаҳар кенгаши мутахассиси М.Носирова “Китобнинг ёшлар маънавиятини шакллантиришдаги ўрни ва аҳамияти” мавзусида, ЎзМТДП вилоят кенгашининг бош мутахассиси И.Муродова “Партия мақсад-вазифаларини амалга оширишда маънавий- маърифий масалалар йўналишининг ўрни” мавзусида маъруза қилдилар

Шундан сўнг, талаба-ёшлар ўртасида китобхонлик ва бадиий ўқиш фаолиятини такомиллаштириш хусусида баҳс-мунозара бўлиб ўтди. Талабалардан Ж.Неъматов, С.Ўрозалиев, Ю.Турсунова ва У.Абдураҳмоновалар  таълим муассасалари ахборот-ресурс марказларини янги авлод ўқув адабиётлари билан бойитиш, “Камолот кутубхонаси” рукнида чоп этилаётган адабиётларни кўпайтириш, кутубхоналарда хизмат турларини кенгайтириш каби таклифларни киритдилар ва бу вазифаларни амалга оширишга партиялар ҳам масъулият билан ёндашишлари лозимлигини таъкидлашди.

Тадбир сўнгида АРМ ходимаси С. Исроилова “ Китоблар- билим ва маънавият манбаи”  номли адабиётлар кўргазмасини иштирокчиларга қисқача шарҳлаб берди.