АРМ янгиликлари

a42016 йилнинг 13 апрель куни Жиззах давлат педагогика институти ахборот –ресурс марказида“ Менинг севимли ўнта китобим” акцияси таркибига киритилган Ойбекнинг “ Навоий” романининг ўрганилиши юзасидан давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбатида ахборот-ресурс маркази ходимлари ва Тарих ўқитиш методикаси кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари иштирок этишди. Давра суҳбатини институт ахборот- ресурс маркази бўлим бошлиғи М. Ҳайитова кириш сўзи билан очиб берди. Танловдан кўзланган мақсад, талабаларда юртимизда ва дунёда бўлаётган воқеаларга даҳлдорлик туйғусини кучайтириш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш кўзда тутилган бўлиб, уни институт миқёсида доимий амалга ошириш белгилаб қўйилганлигини алоҳида таъкидлади.


Ўзбек тили ва адабиёти ўқитиш методикаси кафедраси ўқитувчиси доцент Н.Соатова Ойбекнинг ҳаёти ва ижодига тўхталиб, адабиётшунос олим Н.Каримовнинг қуйидаги сўзларини келтирди: “Инсоният тарихида шундай порлоқ сиймолар борки, улар тўғрисида асар ёзиш ҳуқуқи ҳар кимга ҳам насиб этавермайди”.

Давра суҳбатини Тарих ўқитиш методикаси кафедраси ўқитувчиси Ф.Ақчаев давом эттириб жумладан, шундай деди : “Навоий бугун ўзбек халқи учун миллий ифтихор манбаига, адабий, маданий ва маърифий камолот тимсолига айланган, халқимиз улуғ бобокалоннинг бебаҳо меросига ошно бўлиб, унинг номини севиб эъзозлар экан, бунда замондошларимиз орасида, биринчи навбатда мавлоно Ойбекнинг хизматлари беқиёсдир”.