“Талабаларнинг китобхонлик ҳафталиги” доирасида “Ассалом, Наврўз” номли тадбир ўтказилди.

Жиззах давлат педагогика институти  Маънавият-тарғибот маркази мажлислар залида 2017 йил 15 март куни институт Ахборот ресурс маркази ҳамда Жисмоний маданият факультети ва Мусиқий таълим йўналиши ҳамкорлигида Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан “Талабаларнинг китобхонлик ҳафталиги” доирасида “Ассалом, Наврўз” номли тадбир ўтказилди.

q1Тадбирда институт маънавий-маърифий ишлар проректори Ф.Ахмедов, маънавий-маърифий ишлар бўлим бошлиғи Ф.Қўшназаров, Ахборот ресурс маркази директори Р.Ишназарова, Мусиқий таълим йўналиши катта ўқитувчиси А.Махамматов, Жисмоний маданият факультети декан ўринбосари А.Бўрибоев, профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар иштирок этдилар. Тадбирни маънавий-маърифий ишлар проректори Ф.Ахмедов кириш сўзи билан очиб берди. Тадбир давомида Ахборот ресурс маркази директори Р.Ишназарова, Мусиқий таълим йўналиши катта ўқитувчиси А.Махамматов, Жисмоний маданият факультети декан ўринбосари А.Бўрибоевлар табрик сўзи билан барчани қутладилар. Тадбирда “Наврўз нашидаси”, “Наврўзнинг келиб чиқиш тарихи ва халқ анъаналари ҳақида”, мавзуга доир адабиётлар кўргазмаси шарҳи, Наврўз-шоирларимиз назмида каби талабалар ўртасида мушоиралар баҳслари бўлиб ўтди. Шунингдек талабалар томонидан Наврўзни тараннум этувчи куй-қўшиқлар ижро этилди. Тадбирни маънавий-маърифий ишлар проректори Ф.Ахмедов якунлади.