“Сумалак сайли” ва “Бир пиёла чой устида дилдан суҳбат”

Жиззах давлат педагогика институти  ошхонасида  Наврўз байрами муносабати  билан “Сумалак сайли” ва “Бир пиёла чой устида дилдан суҳбат” мавзусида Маънавий-маърифий бўлим, Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти ҳамда Касаба уюшмаси қўмитаси ҳамкорлигида тадбир бўлиб ўтди

2017 йил 23 март куни ерта саҳардан институт ошхонасида катта дошқозонларда сумалак қайнатилди, сумалак атрофида барча факультетлар хотин-қизлар қўмитаси раислари, талаба-ёшлар хизмат қилиб, байрамона кайфиятда мусиқий таълим йўналиши талабалари ҳамда профессор-ўқитувчилари иштирокида ўйин-кулги кўтаринки руҳда ўтказилди. Талабалар дошқозон атрофида келин салом, алёрлар, миллий ўйинлар, шеърий байтбараклар билан фаол иштирок этишди.
12

“Сумалак сайли” тонг отаргача давом этиб, институт ошхонасида “Бир пиёла чой устида дилдан суҳбат” мавзусидаги тадбирга уланиб кетди. Тадбирни институт ректори профессор А.Ж.Холбеков кириш сўзи билан очиб, Наврўз шодиёналари институтимизда давом этаётганлигини, бугунги дошқозонда қайнаган сумалакнинг ўзига хос шукуҳи борлиги, миллий қадриятларимизни, момоларимиз кўп йиллар давомида улуғлаб келган ишни институт аёллари томонидан амалга оширилаётганлиги, инстиутнинг фаҳрий аёллари, устоз мураббийларнинг бундай ишларга бош-қош бўлиши тақсинга сазовор деб, ўз нутқини давом эттирди.11

Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ташкил этилган дошқозонларда тайёрланган ўзбекона таом ҳисобланган ошнинг даврага тортиқ этилиши, хотин-қизлар томонидан тайёрланган Наврўз байрамига хос бўлган миллий таомлар: сумалак, ҳалим, кўк сомса, кўк чучвара, ғилминди, манти, норин каби таомларнинг меҳмонларга тортиқ этилганлиги уларнинг кўнгилларига хушнудлик олиб келди.

Байрам тадбирини Мусиқа ўқитиш методикаси кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳамда истеъдодли талабалари томонидан жонли ижродаги миллий куй-қўшиқлари янада тадбирнинг шукуҳини кўтаришга, юқори савияда ўтказилишига олиб келди.

Тадбир якунида нафақада бўлган институт ходимлари ва профессор-ўқитувчиларини институт раҳбарияти ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси  томонидан хонадонларига бориб, йўқлаб, ҳол-аҳволларидан хабар олинди.