Ijodiy (kasbiy) imtixonlar natijalari 
NATIJALARI

Maxsus kod bo'yicha izlash

1924


“Ислом Каримов – Ўзбекистон Мустақиллигининг асосчиси”

Тадбирни институт маънавий-маърифий ишлар проректори Ф.Ахмедов кириш сўзи билан очиб берди. Мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби, ўзбек халқининг улуғ ва ардоқли фарзанди, мамлакатимизнинг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов ватанимизни мустабид тузум қарамлигидан озод қилиб, ҳалокат ёқасига келиб қолган юртимизни қайта тиклади.

tadbir prezident

Оғир синовлар ва қийинчиликларга қарамай, тарихан қисқа даврда Ўзбекистонни жадал ва барқарор суръатлар билан ривожланаётган замонавий демократик давлатга айлантирганлиги барчамизга маълум. Ислом Абдуғаниевич Каримов ўзининг серқирра сиёсий фаолияти, олийжаноб инсоний фазилатлари билан ватанимизнинг кўп асрлик тарихида ўчмас из қолдирди. У нафақат Ўзбекистон, балки жахон маиқёсида катта ҳурмат ва обрў-эътиборга сазовор бўлган улкан шахс ва арбоб сифатида танилди. Кўп миллатли Ўзбекистон халқининг қалбидан чуқур жой олган Биринчи Президентимизнинг сўнмас хотирасини абадийлаштириш бўйича вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, мамлакатимиз фуқароларидан кўплаб таклифлар тушганлиги, халқимизнинг самимий тилаклари ва хоҳиш-иродасидан келиб чиқиб, она Ватанимиз мустақиллиги, эл-юртимиз равнақи йўлидаги буюк тарихий хизматларини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти, Ўзбекистон Қаҳрамони Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ёрқин хотирасини абадийлаштириш мақсадида турли жойларга ном бериш ишлари жадал кечмоқда.

tadbir prezident 3

Шу ўринда, Қозоғистон Республикаси Президенти Н.Назарбоевнинг биринчи Президентимиз Ислом Каримов ҳақидаги қуйидаги фикрларини айтиб ўтмоқчиман. “Ислом Каримовнинг улуғвор мероси, унинг давлат раҳбари сифатидаги фаолияти, ўзбек халқи, Ўзбекистон тарихига зарҳал ҳарфлар билан битилади, Ўзбекистоннинг тикланиши ва ҳар томонлама ривожланиши, аҳоли фаровонлиги ошиши унинг номи билан боғлиқ. У ўзбек халқини, Ўзбекистонни замонавий дунёга танитди”. “Бу асл ҳақиқат, бундай инсонлар дунёга кам келади, мана шундай инсон бўлиш йўлига барчангизни чорлаб қоламан”- деб сўзини якунлади, институт маънавий-маърифий ишлар проректори Ф.Ахмедов.

tadbir prezident 1

Институт маънавий-маърифий ишлар проректори Ф.Ахмедовнинг кириш сўзидан сўнг, Давлат бошқарув академияси магистри, ижтимой фанлар кафедраси катта ўқитувчиси Т.Ахмедов “Ислом Абдуғаниевич Каримов – Ўзбекистонда Мустақиллик ва янгиланишлар асосчиси” мавзусида маъруза ўқиш учун сўзга чиқди. Республикамизнинг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ҳаёти ва ижоди, фаолияти ҳақида маълумотлар бериб ўтди. Жумладан, “Ўзининг қайноқ қалбини, мехр-муҳаббатини она халқининг бахту-саодатига бағишлаган, фарзандларини ардоқлаган, кексаларни улуғлаган, оналарини эъзозлаган Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, дунё тан олган сиёсатчи ва жамоат арбоби Ислом Каримов буюкликка дахлдор инсон эди. Зеро, сиёсатчи олим, иқтисодчи, профессор-Леонид Левитен айтганидек, “Ақшда Рузвельт, Англияда Черчилль, Францияда де Голль, тарихнинг маълум даврларида қандай муҳим ўрин тутган бўлса, Ислом Каримов ҳам истибдоддан қутулган Ўзбекистон учун ҳам ана шундай буюк шахс бўлиб қолади” –дея сўз бошлади Қ.Ахмедов”. Рақамларга эътибор берсак, мустақиллик йилларида давлатимиз иқтисодиёти қарийб олти маротабага ўсди. Бунда саноатнинг улуши 14 фоиздан 34 фоизга етказилди. Фақатгина кейинги ўн бир йил мобайнида ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш даражаси 8 фоиздан кам бўлмаётганлиги хаммамиз учун қувончлидир. Истиқлол йилларида барча соҳаларда шу азиз инсоннинг кўмаги, раҳнамолиги остида улкан муваффақиятларга эришдик. Қайси давлатнинг пойдевори мустаҳкам бўлса, унинг келажаги албатта, буюк бўлади. Зеро, Улуғ йўлбошчимиз, доно сиёсатчи, Ислом Каримов яратган тизим пойдевори шунчалик мустаҳкамки, у ҳали кўп йиллар мобайнида халқимизни бундан-да ёруғ кунларга элтажагига ишонамиз дея сўзига якун ясади.

tadbir prezident 2

Маърузадан сўнг, Биринчи Президентимиз И.А.Каримов ҳаёти ва сиёсий фаолиятига бағишланган видеоролик намойиш этилди ва мусиқий таълим йўналиши ҳамда тарих факультети талабалари томонидан адабий-бадиий чиқишлар бўлиб ўтди.