Абдулла Қодирий номли Жиззах давлат педагогика институти, Тарих факультети, Ижтимоий фанлар кафедраси “Илмий ижод” иқтидорли талабалар билан ишлаш маркази томонидан “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” га бағишлаб ташкил этилган “Таълим ва тараққиётнинг долзарб муаммолари ёшлар нигоҳида” мавзусидаги талабаларнинг анъанавий илмий-амалий конференцияси

2017 йил 4 апрель куни Маънавият тарғибот маркази залида ижтимоий фанлар кафедраси қошидаги “ИЛМИЙ ИЖОД” иқтидорли талабалар билан ишлаш маркази томонидан талабаларнинг Таълим ва тараққиётнинг долзарб муаммолари ёшлар  нигоҳида мавзусидаги  анъанавий илмий-амалий конференцияси ташкил этилди.konferen3

Конференция  11.00да бошланиб,  конференцияни Жиззах ДПИ илмий ишлар проректори М.Султонов кириш сўзи билан очиб, ҳусусан: истиқлолнинг дастлабки йилларидан бошлабоқ, мамлакатнинг мустақиллигини, унинг иқтисодий, ижтимоий ҳамда ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш билан бирга, маънавий – маърифий ва таълим-тарбия соҳасини ислоҳ этиш ёшларимизни ҳам маънан, ҳам жисмонан етук, бозор иқтисодиёти шароитида бемалол рақобатлаша оладиган, аждодларимиз қолдирган илмий ва маънавий, маърифий мерос ҳамда замонавий билимларни пухта эгаллаган юксак ақл – заковат соҳиблари этиб вояга етказиш масалалари давлатимиз сиёсатининг устивор тамойилларига айланди. Чунки Президентимиз Ислом Каримов қайд этганидек, “Ҳар қандай миллатнинг равнақи умумбашарият тарихида туган ўрни, мавқеи ва шуҳрати, бевосита ўз фарзандларининг ақлий ва жисмоний етуклигига боғлиқ эканлигини таъкидлаб, табрик учун сўз навбатини Жиззах ДПИ ректори А. Холбековга берди.

konferen1

А. Холбеков:  2017 – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари” йилида таълим тизимини ривожлантириш, ёшларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга  ҳукуматимиз томонидан кенг  эътибор берилмоқда. Давлатимиз  раҳбари  Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек:  “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” дастуридан ёшларимизни соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш  масаласи  алоҳида ўрин эгаллаши  табиийдир. konferen2

Бу борада фарзандларимиз учун зарур шароитлар яратиш, янги-янги таълим-тарбия, маданият, санъат ва спорт масканларини барпо этиш, ёш оилалар учун уй-жойлар қуриш, ёшларни иш билан таъминлаш, уларни тадбиркорлик  соҳасига  кенг  жалб этиш бўйича бошлаган  ишларимизни  янги,  юксак босқичга кўтарамиз. Биз  таълим ва тарбия тизимининг барча бўғинлари фаолиятини бугунги замон талаблари асосида такомиллаштиришни ўзимизнинг  биринчи даражали вазифамиз деб биламиз.  Бу вазифаларни амалга оширишда биз асрлар мобайнида шаклланган миллий анъаналаримизга, аждодларимизнинг бой меросига таянамиз. Фарзандларимиз, айниқса, қиз болаларнинг замонавий билим ва касб-ҳунарларни,  хорижий  тилларни эгаллашлари, ҳар томонлама соғлом ва баркамол бўлиб, ҳаётдан муносиб ўрин топишлари учун барча куч ва имкониятларимизни сафарбар этамиз”. konferen4

Ёш йигит-қизларнинг  ижтимоий  фаоллиги, уларни мамлакат ҳаётининг барча соҳаларида тўлақонли иштирокини ўрганиш масаласи, биринчидан, ёшларнинг ижтимоий  мавқеининг бугунги ҳолати, иккинчидан,  жамиятнинг  фаол фуқароси  сифатида  қобилият ва имкониятларини тўлиқ  рўёбга чиқаришга тўсқинлик қилаётган омилларни аниқлаш ва учинчидан, уларни бартараф этиш чора-тадбирларини белгилаш имконини яратишини таъкидлаб, конференциянинг барча иштирокчиларини табриклаб, конференцияга муваффақият тилади.

Табрик учун сўз навбати Ижтимоий фанлар кафедраси мудири Б. Очиловага берилди.

Б. Очилова: Мамлакат тараққиёти, биринчи навбатда катта ҳаёт остонасига қадам қўяётган ёшларнинг замонавий билимларни чуқур эгаллагаши, дунёқарашининг  теран шакллангани, ўтмиш  аждодлар  меросидан  баҳрамандлиги ва жамиятнинг илмий, иқтисодий, маданий-маърифий салоҳиятини  мустаҳкамлаш  йўлидаги  ижтимоий фаоллиги билан бевосита боғлиқдир.

Ёшларнинг  иқтидорини ва қобилиятларини юзага чиқариш, улар учун  барча шарт-шароитларни яратиш мамлакатимиз тараққиётига хизмат қилиши шубҳасиз. Амалиётида  фан, таълим ва ишлаб чиқариш алоқадорлиги  кутилган самарани беради. Бунинг  учун  тизимли ишларни амалга ошириш, энг  аввало  фан  ривожининг  муҳим омили сифатида таълим муассасалари фаолиятини жонлантириш, ўқув сифатини замонавий даражага олиб чиқиш долзарб масаладир. Айни пайтда  юртимизда таълим тизимида ўқув сифатини ошириш учун инновацион технологияларни жорий этиш бўйича  ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар ва тадқиқотлар амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлаб конференцияга муваффақият тилади. Шундан сўнг конференциянинг ялпи мажлис қисмида:

Тарих факултети   305- гурух талабаси Хаитов И. И.А . Каримов асарларида миллат ва миллий ўзликни англаш масалалари талқини;

 Хорижий тиллар факультети 401 гуруҳ талабаси Шабакаева Э. Ислам Каримов – великий президент;

 Тарих факултети 304-гуруҳ талабаси Азимов М. Китобхонлик –маънавий тарбия омили;

Бошланғич таълим факултети  403-гуруҳ талабаси Умарова О. Глобаллашув жараёнларининг ёшлар онгига таъсири;

Физика-математика факултети 301- гуруҳ талабаси  Даминова М.  Мустақиллик йилларида  Амир Темурга кўрсатилган эҳтиром мавзуларида маърузалар қилишди.

Тадбир сўнгида тадбир ташкилотчилари томонидан энг яхши мақола муаллифларига фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалари топширилди.