АРМ янгиликлари.

Жорий йилнинг 10 февраль куни  Жиззах давлат педагогика институти  Ўзбек тили ва адабиёти факультети ҳамда институт ахборот- ресурс маркази ҳамкорлигида буюк мутафаккир Мир Алишер Навоий таваллудининг  576 йиллигига бағишланган                     “ Аждодларимиз мероси –бебаҳо неъмат” мавзусида адабиий кеча ташкил этилди. Тадбирда  Ўзбек тили ва адабиёти факультети  профессор- ўқитувчи ва талабалари,  институт ахборот- ресурс маркази ходимлари ҳамда фаол китобхонлар иштирок этди.
arm

       Тадбирни Ўзбек тили ва адабиёти факультети декани Ф.Равшанов кириш сўзи билан очиб берди: “Навоий  буюк шоир ва мутафаккир зот. Бу ҳақиқат қуёшдай барчага аён. Қуёшнинг таърифини такрорлайвериш эса шарт эмас. Аммо ана шу буюклик қудрати  ҳар бир асарда намоён бўлишини таҳлил қилиб кўрсатиш, маънолар жилосини англаш ва ундан ҳузурланиш, албатта фойдалидир”.

arm2

       Сўнгра, Ўзбек тили ва адабиёти факультети ўқитувчиси доценти У.Қосимов  маъруза қилди. У маърузасида “А.Навоийнинг бебаҳо ва барҳаёт ижодий мероси, бадиий тафаккур дурдоналари асрлар оша эътиборли эъзоз олиб келмоқда. Мустақилликка эришгач, барча улуғ алломаларимиз қатори ҳазрат ижоди ва ҳаётини ўрганишга бўлган эътибор янада ортди. Шоир таваллудининг 576 йиллигига бағишлаб жойларда ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирлар  яна бир карра ўз эътирофини топмоқда” дея таъкидлади.

      Тадбирда Ўзбек тили ва адабиёти факультети талабалари томонидан тайёрланган  куй ва қўшиқлар,  шоир ғазалларидан намуналар намойиш этилди.

      Тадбирда ЖДПИ  АРМ ходимлари томонидан шоир ижодига бағишланган                    “Сўз мулкининг султони” мавзусидаги адабиётлар кўргазмаси намойиш этилди. Мазкур кўргазмани    АРМ ходимаси М.Иргашева  шарҳлаб  берди.