Ўша кунда ! … (Дардингизни айтмадингиз, Юртбошим-а?!)

Ўша кунда ! … (Дардингизни айтмадингиз, Юртбошим-а?!)

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримов хотирасига

Бугун ноҳуш хабар кетди, юртим узра,
Турналар ҳам учиб ўтди, юртим узра,
Кайфиятлар тушкун эди, байрам узра.
Томоғимга тиқилдику, чимдим ошим-а,
Дардингизни айтмадингиз, Юртбошим-а?!

Ҳеч бир ишга бормас эди, бу қўлларим,
Юрган сари олис эди, бу йўлларим,
Туман каби кўринмас ўнгу сўлларим.
Оғир кулфат тушди, бугун юрт бошига,
Дардингизни айтмадингиз, Юртбошим-а?!

 Нималардир юрак-бағрим тирнаяпти,
Кўзимдаги ёшларим ҳам тинмаяпти,
Балки, Ҳаёт бардошимни синаяпти.
Етармикан, чидамоққа бардошим-а?
Дардингизни айтмадингиз, Юртбошим-а?!

Одамсифат қузғунларни сезиб қолдим,
Улар ҳатто, тили билан юриб қолди,
Совуқ хабар айтганидан ором олди.
Қузғунларга етмаяпти, отган тошим-а,
Дардингизни айтмадингиз, Юртбошим-а?!

 Кўролмаслар, бузғунчилар тинмас эди,
Аммо, ғаним ҳеч ҳам яқин келмас эди.
Шу кунгача юртимга кўз тегмас эди.
Кўзлари ё тегдимикин, Юртбошимга?
Дардингизни айтмадингиз, Юртбошим-а?!

Булутлар кўз ёшин тўкди, ўша кунда!
Забардаст тоғлар ҳам чўкди, ўша кунда!
Не-не миллат, халқ йиғлади, ўша кунда!
Айтинг, қайга урай энди, бу бошим-а?
Дардингизни айтмадингиз, Юртбошим-а?!

 Сиз бошлаган ишларингиз давом этгай,
Ёшу қари Сизни эслаб, ёдда тутгай,
Буюк, улуғ инсон дея, ашъор битгай.
Унутманг ҳеч у инсонни, юртдошим-а!
Дардингизни айтмадингиз, Юртбошим-а?!

Эл дардида ёнган инсон буюк бўлгай,
Миллат учун, халқи учун суюк бўлгай.
Ўзбекистон келажаги буюк бўлгай!
Халқи учун Ислом ота буюк бўлгай!
Унутмаймиз ҳеч ҳам Сизни, юртбошим-а!
Руҳингиз шод бўлсин доим, Юртбошим-а!

(03.09.16 – 03.11.16)


Xurram Tangirov

Хуррам Тангиров Жиззах давлат Педагогика институти «Информатика ва ахборот техналогиялари кафедраси» катта укитувчиси