2019-2020 o’quv yili qabulida 1-tanlangan yo’nalishlari
Jizzax davlat pedagogika institutida bo’lgan, DTM abiturientlar bazasida ro’yxatga olingan abiturientlar soni haqida umumiy ma'lumot
Jami: 32606
Yangilanish: 15.07.2019

Qabul rejasi O'zbekcha Rus Jami Tanlov ko’rsatkichi (konkurs)
2180 19584 1243 20827 9.55
Qabul rejasi O’zbek Rus Jami Tanlov ko’rsatkichi (konkurs)
780 11466 313 11779 15.10
Olimpiada (sport musobaqasi) g’oliblari Yoshlar ittifoqi sertifikatiga ega Harbiy qism tavsiyanomasiga ega abitu Harbiy farzand-lari Ichki ishlar xodimlarining farzandlari Chet el fuqa-rosi
10 1 124 26 16 18

Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти, сиёсат ва жамоат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг порлоқ хотирасига бағишлаб Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, шоир Абдували Қутбиддин ва Шахло Аҳроровалар иштирокида ижодий учрашув-шеърият кечаси ўтказилди

2017 йилнинг 28 январь куни Жиззах давлат педагогика институти Маданият саройида Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти, сиёсат ва жамоат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг порлоқ хотирасига бағишлаб, Ўзбек тили ва адабиёти факультети ҳамда институт Ахборот-ресурс маркази ҳамкорликда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, шоир Абдували Қутбиддин ва Шахло Аҳроровалар иштирокида ижодий учрашув-шеърият кечаси ўтказилди. Тадбирда институт маънавий-маърифий ишлар проректори Ф.Ахмедов, ўқув ишлари проректори Қ.Ядгаров, Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари билан ишлаш бўйича проректор А.Пардаев, Илмий ишлар проректори М.Султонов, институт хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Абдувалиева, институт “Камолот” ЁИҲ раиси Д.Эрйигитов,  маънавий-маърифий ишлар бўлим услубчилари Х.Маҳаммадиев, М.Норматова, барча факультет деканлари, профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар иштирок этдилар.

tadbir prezident 4

tadbir prezident 5

tadbir prezident 6